14 ноябрь куни соат 17:00 да «Пахтакор» стадионида Жаҳон чемпионати—2022 саралаш босқичининг навбатдаги ўйини — Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Тошкент шаҳар ИИББ футбол ўйинини стадиондан томоша қилишни режалаштирган фуқароларга мурожаат қилди.
«Стадионга келишни режалаштираётган футбол мухлисларидан автомобилларини «Пахтакор» стадиони атрофидаги йўллар четида эмас (Ислом Каримов, Олмазор ва Навоий кўчалари), балки «Humo Arena» муз комплексининг автотураргоҳида қолдиришларини сўраймиз.
Спорт тадбирига илгарироқ келиб, футбол мухлислари учун махсус ажратилган автотураргоҳдан машинангизга жой эгаллаб олишингизни ёки такси ва жамоат транспорти хизматларидан фойдаланишни тавсия этамиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)