• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда қандай ҳолларда банклар лицензияси олиб қўйилиши маълум қилинди

    Аввалроқ «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзолангани ҳақида хабар берилганди. Нормаънинг ёзишича, 6 ноябрдан бошлаб «Банклар ва банклар фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири кучга кирган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аввало ҳужжат ҳажми аввалги версияси билан солиштирилганда икки бараварга кўпайган. Бу унга алоҳида нормалар, масалан, асосий тушунчалар таърифлари ва бошқа умумий қоидалар киритилганлиги, шу жумладан, уларнинг қонуности ва идоравий ҳужжатлардан ўтказилганлиги ва янги боблар киритилганлиги билан боғлиқ.

    Масалан, улардан бири пруденциал талаблар (капиталнинг монандлик коэффициенти, соҳалар кесимида тўпланиш, ликвидлик коэффициентлари ва ҳ.к.) ва таваккалчиликни бошқаришга, бошқаси – терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишига, учинчиси – банклар фаолияти устидан пруденциал назоратга (банк фаолиятининг ўзига хос таваккалчиликларининг олдини олиш ва қисқартириш мақсадида Марказий банк томонидан амалга оширилади, таҳр. изоҳи), яна бири – банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун Марказий банк томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкцияларга бағишланган.

    Хусусан, энди санкциялар тури ва миқдори содир этилган қоидабузарлик хусусиятига боғлиқ бўлади – улар таснифланиб, қўпол, жиддий ва жузъий гуруҳдаги қоидабузарликларга бўлинди. Қўпол қоидабузарлик учун банкнинг лицензияси олиб қўйилади. Қўпол ёки жиддий қоидабузарликлар ва қоидабузарларга нисбатан қўлланилган таъсир чоралари тўғрисида ОАВда хабар бериш мумкин. Жузъий қоидабузарлик содир этилганда ёзма огоҳлантириш билан чекланилади.

    Бундан буён нафақат банклар, балки кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув ва бошқарма таркибида бўлмаган, бироқ уларнинг ҳаракатлари банк фаолиятига жиддий таъсир кўрсата оладиган муҳим аҳамиятга эга ходимлар ҳам жаримага тортилади.

    Бундан ташқари, илгари амал қилган қонундаги қатор нормаларга тузатишлар киритилди:

    • банк фаолиятини белгилайдиган таркибий элементлар жумласига банк ҳисоб варақларини очиш ва юритиш киритилди;
    • банк томонидан амалга ошириладиган молиявий операциялар рўйхати кенгайтирилди: факторинг, аффинланган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тангаларни сотиб олиш ва сотиш, деривативлар билан операцияларни амалга ошириш, электрон пулларни чиқариш ва ҳ.к.;
    • банклар фаолиятидаги чекловлар сони ошди – улар юридик шахсларнинг улушларини ёки акцияларини олиши мумкин эмас (айрим ҳолатларда банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг 15 фоизидан ошмаган миқдорда олиши мумкин). Қимматли қоғозлар билан битимларни амалга ошириш, улушларни ёки акцияларни сотиб олиш йиғиндиси банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг 50 фоизидан ошмаслиги керак. Шунингдек, банк ушбу банк устав капиталининг 1 ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи юридик шахснинг устав фондида иштирок эта олмайди;
    • Марказий банкнинг банк акцияларига эгалик қилишга рухсатномасини олдиндан олишга янгича талаблар баён этилди. Илгари банк устав капиталида 20 фоизгача улушга эгалик қиладиган резидентлар рухсатнома олиши талаб қилинмаган бўлса, бундан буён жисмоний ва юридик шахслар ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар бир ёки бир неча битим натижасида 5 фоиздан 20 фоизгача; 20 фоиздан 50 фоизгача; 50 фоиздан ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улушни олишдан аввал рухсатнома олиши шарт. Бошқа тартиб-таомилларга ҳам ўзгартиришлар киритилди: Марказий банк потенциал сотиб олувчини 2 ой ичида баҳолашни амалга оширади, бу жараён давомида ундан қўшимча ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилиниши мумкин, асосланган қарор Марказий банк сайтида эълон қилинади, дастлабки рухсатнома олинган кундан эътиборан 6 ойдан ошмаган муддат ичида юридик кучини сақлаб туради ва ҳ.к.

    14.11.2019, 12:54   Изоҳ (0)   10889
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода 28 ёшли маст эркак машина олиб қочди

    14.11.2019, 12:39

    Туркия университетларида ўзбекистонлик ёшларнинг бепул ўқиши учун грантлар миқдори 3 бараваргача оширилади

    14.11.2019, 12:25

    Россияда ўзбекистонлик аёл уч фарзандини 10 йил тутқунликда сақлаган. Болалар қочиб кетгач, аёл ўзини ўлдирди

    14.11.2019, 12:13

    Сув ресурсларини олиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида маълумотлар ҳақида ҳар куни ҳисобот бериш таклиф қилинди

    14.11.2019, 11:26

    Парижда UNESCO’нинг 40-юбилей сессиясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

    14.11.2019, 11:11

    Қуйичирчиқда икки одам ўлимига сабаб бўлган чақнаш юзасидан жиноий иш қўзғатилди

    14.11.2019, 10:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.