Тошкентда 20 ёшли қизнинг Gentra‘сини сотишга ёрдам берган эркак сотувдан тушган 5 минг долларни ўзлаштирган эркакка жиноий иш қўзғатилди, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, 12 август куни 31 ёшли эркак Б.Б. 20 ёшли қиз М.Ш.нинг ишончига кириб, унга Gentra автомобилини сотишда кўмаклашишини ваъда қилган.
Уни 11 минг доллар эвазига сотган Б.Б., М.Ш.га 6 минг долларни бериб, қолган 5 минг доллани ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Б.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Бундан аввал Тошкентдаги «мойка» ишчиси мижознинг Lacetti’сини олиб қочгани, Тошкент вилоятида Spark ҳайдовчисининг қўл-оёғини боғлаб, машинасини олиб қочган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)