2019 йил 13 ноябрь куни тахминан соат 10:00 да Бухоро шаҳар Иброҳим Мўминов кўчаси 28-уй олдида 62 ёшли фуқаро И.Г. томонидан қаровсиз қолдирилган «ВАЗ 21011» русумли автомашина 28 ёшли А.Ш. томонидан олиб қочилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Хабар берилишича, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу автомашина Бухоро шаҳар Шайх ул-Олам кўчасида олди ва орқа давлат рақам белгилари ечиб олинган ҳолда топилган.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида автомашинанинг олди давлат рақам белгиси Зулфия кўчаси йўл ёқасидан топилиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 13 ноябрь куни Бухоро шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)