«Миллий тикланиш» демократик партияси расмий нашри «Миллий тикланиш» газетасининг 2019 йил 1 ноябрдаги 39-40 (1038)-сони 10-саҳифасида «ЎзХДП аъзоси Мақсуда Ворисованинг Россия коммунистлар партияси етакчиси Геннадий Зюгановга қандай ‘қариндош’лиги бор?» мазмунида ясама суратли анонс чоп этган.
Хабар берилишича, Ўзбекистон халқ демократик партиясининг Марказий Кенгаши Мақсуда Ворисованинг шаъни ва қадр-қимматини қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилишни сўраб, тегишли тартибда Юнусобод туман прокуратурасига мурожаат йўллаган.
Қайд этилишича, «Миллий тикланиш» партияси марказий аппарати раҳбар ходимлари ушбу партия миллий қадрият ва анъаналарни юксак даражада қадрлаши ва ҳимоя қилиши ҳақида кўп гапиради. Партиянинг дастурий ҳужжатларида бу йўналишда қатор ғоя ва таклифлар, шиорлар илгари суриб келинади.
«Шунга қарамай, ‘Миллий тикланиш’ партияси ўз ғояларига қарши равишда, халқимиз юксак даражада қадрлайдиган аёл, она шаънини писанд қилмаётгани бизда таассуф уйғотади», — дейилади Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши баёнотида.
Изоҳ (0)