Сўнгги кунларда тадбиркорлар орасида «конвертация яна чекланади», деган гап-сўзлар тарқалди. Импорт билан шуғулланаётган тадбиркорлар конвертация чекланишидан хавотирда эканлигини билдирмоқда. ЎзА мазкур масала юзасидан Марказий банк раҳбариятига мурожаат қилди.
Марказий банк раҳбарияти вакили Ўзбекистон 2017 йилда имзоланган фармондан ҳеч қачон чекинмаслигини маълум қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 5 сентябрда «Валюта сиёсатини эркинлаштириш бўйича дастлабки чоралар тўғрисида»ги фармонни имзолаган.
Изоҳ (0)