• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: «Пахта тергим келади» деган шоирга Nexia, ўзбек тилини ривожлантиришга масъул Киргизбаев, Мушуккенти бор Тошкент ва 12 ноябрнинг бошқа муҳим хабарлари

    Риштонда икки қиз ис газидан заҳарланиб, ҳаммомда вафот этди. Бу Ўзбекистонда совуқ кунлар бошланганидан бери расман ошкор қилинган 11 ва 12-қурбон. Бунгача Янгиариқда тўрт киши, Қўқонда уч киши, Самарқандда бир киши, Нукусда эса икки киши ис газидан заҳарланиб, ўлган эди.

    Абдугаппор Киргизбаев.

    Абдугаппор Киргизбаев.
    Фото: Халқаро пресс-клуб

    Абдугаппор Киргизбаев Вазирлар Маҳкамасидаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири этиб тайинланди. Бу хабарга жамоатчиликнинг кинояли муносабати ўзини узоқ куттириб қўйгани йўқ, тахминан мана шундай чорловлар янграмоқда: «Жаноб Киргизбаев давлат тилини ривожлантиришни ўз исми-шарифини давлат тилига мослаштиришдан бошласин».

    Сенатор Мақсуда Ворисова «Миллий тикланиш» газетасини судга бериши мумкин (лекин бермаслиги ҳам мумкин — суд ҳукми чиққунича сайлов ўтиб кетади-ку). Муаммо нимада десангиз, ЎзЛиДеП муассислигида чиққан газетанинг собиқ бош муҳаррири назорати остида чиқаётган «Миллий тикланиш» газетасида сенатор Россия коммунистлари етакчиси Геннадий Зюгановнинг «қариндоши»га чиқарилибди. Начора — сўз эркинлиги!

    Фото: «Миллий тикланиш» газетасида чоп этилган коллаж

    Андижон ҳокими «Ravon мингим келяпти, пахта тергим келяпти» деб шеър ўқиган шоирга Nexia совға қилди. Шоирнинг айтишича, у Андижонга ҳокимнинг қўлидан машина олиш ниятида борган ва ниятига етган. Ҳокимнинг қўшимча қилишича, машина унинг чўнтагидан эмас, балки андижонлик ҳомийлар ҳисобидан совға қилинган.

    Тошкентда ҳокимлик вакиллари Абдулла Арипов ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев имзосини қалбакилаштириб ярим миллион долларни қўлга киритгани аниқланди. Аллақачон судланган бу шахслар орасида Чилонзор тумани ҳокимлиги қурилиш бўлим бошлиғи ҳам борлиги айтилмоқда, яна икки нафари ишсиз, бир нафари эса ҳуқуқшунос бўлган.

    Тошкентдан Чорвоққа олиб борувчи йўлларга уйи ва машинасидан бошқа ҳаммаёқни ахлатхона деб ўйлайдиган «муқобил идрокли» ҳайдовчилар ва уларнинг йўловчилари учун махсус йўл белгилари ўрнатилиши бошланибди. Белгининг халқона номи шундай экан: «Ҳой, барака топкур, қўлингдаги ахлатни мана бу жойга ташла, ҳаммаёқни ахлат қилма, одам бўл».

    Тошкент билан боғлиқ яна учта хабар: Тошкентнинг еттита катта чорраҳасига «вафли чизиқлари» ётқизилди (тирбандликларнинг олдини олиш ва камераларга ёрдам бериш учун); Тошкентдаги электробуслар сони 10 тага етказилади (ҳозирча битта; қачонлиги айтилмади); . Тошкентда дайди мушуклар учун уйча очилди (мушук дўстдир одамга!).

    Тошкентнинг Нукус ва Бобур кўчалари чорраҳасидаги «Вафли чизиқлари».

    Тошкентнинг Нукус ва Бобур кўчалари чорраҳасидаги «Вафли чизиқлари».
    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Маош ва даромад ҳақида. Президент Марказий банк тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририни имзолади. Унга кўра, Марказий банк ходимлари энди ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши тақиқланди (илм билан шуғулланиш ва дарс бериш давомида олинган даромадлар бундан мустасно). Буёқда эса Давлат тест маркази ходимларининг маоши икки ярим бараварга ошадиган бўлиб турибди.

    Ўзбекистонда яна бошқа қандай янгиликлар бор? Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 27 ноябрь куни Тошкентда йиғилади. Жиззахда лўли миллатига мансуб фуқаролар учун 150 миллиард сўмга 780 та уй қуриб берилди. Бухорода ИИБ ходимини ҳақоратлаб, унин қўлидан жезлни тортиб олган фуқаро 10 ойга қамалди. Самарқандда бир ой комада ётган 48 ёшли аёл ҳаётга қайтарилди. Ўзбекистон хурмо экспорти бўйича дунёнинг етакчи учлигидаги ўрнини йўқотди.

    Жаҳонда-чи, жаҳонда нима гап? Каталония мустақиллиги тарафдорлари марказий Испания ва Францияга олиб борадиган йўлларни тўсиб қўйди. Ҳиндистонда очликдан ўлишни истамаган эркак атайин қамоққа тушди. Башар Асаднинг қариндошлари «Москва-Сити»дан 19 та кўчмас мулк харид қилган. Австралияда ўрмон ёнғинлари 1 миллион гектарга яқин майдонни қамраб олди.

    Жаҳон урушлари ҳақида. Италияда Иккинчи Жаҳон урушида ўзбек аскари кўрсатган жасорат ҳақидаги китоб нашр этилди. «Дарё» колумнистлари эса Биринчи Жаҳон уруши ҳақида мақола ёзди, ўқишни тавсия этамиз: «11 ноябрь нега 9 май каби нишонланмайди? Биринчи жаҳон урушининг тугаши ҳақида».

    12.11.2019, 21:00   Изоҳ (0)   42371
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нукусда 400 дан ортиқ хусусий уйлар бузилиб Nukus City қурилади

    12.11.2019, 20:48

    Марказий банк раиси ўринбосари: Валюта сотиш бўйича ҳеч қандай чеклов қўйиш ниятимиз йўқ, бизда икки хил курс бўлмайди

    12.11.2019, 20:26

    Андижон ҳокими «Ravon мингим келяпти, пахта тергим келяпти» деб шеър ўқиган шоирга Nexia совға қилди

    12.11.2019, 19:46

    Тошкент вилояти йўлларида янги йўл белгилари ўрнатилди

    12.11.2019, 19:06

    Шерзод Шерматов Сурхондарё вилояти ҳокимини «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирлади

    12.11.2019, 18:24

    Москвада қанча бухоролик меҳнат мигрантлари борлиги маълум бўлди

    12.11.2019, 18:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.