Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакатнинг тошқинлардан жабр чеккан Метлок шаҳрида бўлди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Британияга шиддатли ёмғирлар ёпирилди: мамлакатнинг айрим минтақаларида сутка давомида ёғинларнинг бир ойлик меъёри кузатилди.
Борис Жонсон Метлокдаги чиқиши чоғида ҳукумат табиий офат оқибатларини бартараф этишга 2,6 миллиард фунт стерлинг йўналтирганини билдирди. Шундан сўнг тошқин из қолдирган дўконлардан бирида қўлига ювгич олиб, полни артиб чиқди ва атрофни тартибга солишга ёрдам берди.
Изоҳ (0)