Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатида авж олган ўрмон ёнғинлари оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Офат туфайли 5 киши бедарак йўқолгани, 30 киши жароҳатлангани айтилмоқда.
Янги Жанубий Уэльсда ўтган ҳафта бошланган ёнғинларда шу пайтга қадар минглаб гектар ўрмон куйиб кул бўлди. 10 ноябрь, якшанба куни эрталабки ҳолатга штат ҳудудида яна 72 та ёнғин ўчирилмаган.
Изоҳ (0)