19 октябрь куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига 42 ёшли Шерзод С. қўнғироқ қилиб, автомобилининг юкхонасидан 6 миллион сўм маблағ ўғирланганини маълум қилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Фуқаро машинасини Бунёдкор кўчасида жойлашган кафе рўпарасида қолдирган.  У машина ёнига тезда қайтган, бироқ шу вақт ичида номаълум шахслар машина юкхонасини очиб, пулларни ўғирлашга улгурган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланиб, андижонлик 31 ёшли Фарҳод.Ш. ҳамда 27 ёшли Жамшид.Б қўлга олинган.

Ҳозирда уларнинг бошқа жиноятларга алоқаси бор ёки йўқлиги текширилмоқда.