Ўзбекистонда прописка олиш тизимини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ вакили Руслан Каримов АОКАдаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзмоқда «Xabar.uz».
Унинг айтишича, прописка тизими бўйича ишчи гуруҳ ишлаяпти, жараён тўхтаб қолгани йўқ. Ўзгаришлар бўлади, бу бўйича таклифлар ишлаб чиқиляпти. Ўзбекистонда 2021 йилдан ID-картага ўтилади. Бундан картага ўтиш асносида кўп нарсалар ўзгаради. Хусусан, унда муҳр босиш талаб этилмайди.
«Бир-икки йил ичида прописка деярли кўтарилмайдиган масалага айланади», — деган Руслан Каримов.
Изоҳ (0)