Наманганда қаровсиз қолдирган машина маст фуқаро томонидан олиб қочилди, ушбу ҳодиса аянчли якун топди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
7 ноябрь куни соат тахминан 00:35 да, 23 ёшли фуқаро Н.А, маст ҳолатда бўла туриб, ўзининг танишлари 24-ёшли У.К. ва 23 ёшли Р.Т.лар билан биргаликда Наманган шаҳар Порлоқ маҳаласида қаровсиз қолдирилган фуқаро А.Тга тегишли бўлган «ВАЗ-21013» русумли автомашинани олиб қочган.
У Пунгон-Наманган йўлининг 68 километирида, бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга урилган.
ЙТҲ оқибатида, автомашинани бошқариб келган Н.А. ҳодиса жойида вафот этган, шериклари эса яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов жараёнида барча ҳолатлар ўрганилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент вилоятида юз берган мудҳиш йўл-транспорт воситаси ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)