8 ноябрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунлаётган фавқулодда ва мухтор элчиси Ирфан Юсуф Шамини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, БМТ, ИҲТ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда таъкидланганидек, сўнгги йилларда ҳар икки томоннинг изчил саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон—Покистон муносабатлари деярли барча соҳаларда янги босқичга кўтарилди.

Учрашув якунида вазир элчига мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Элчи ўз навбатида Покистоннинг Тошкентдаги элчихонаси раҳбари сифатидаги фаолиятини қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.