• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Адолат» СДП ИИБга кетиб уйга қайтмаган 20 ёшли Абдулоҳ Тоҳиров воқеасига муносабат билдирди

    Аввалроқ, Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро Дилмурод Тоҳировнинг 20 яшар ўғли Абдуллоҳни ИИБ ходимлари олиб кетиб, бир ҳафтадан буён дарагини бермаётганлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалгани хабар берилганди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    «Адолат» СДП аъзоси Бахтиёр Иброҳимовнинг фикрига кўра, бундай ҳолатда қонун талаблари бузилган кўринади:

    • Абдуллоҳ томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилгани натижасида Қ.Эргашев бошқарувидаги автотранспорт воситасига моддий зарар етган.
    Моддий зарар суммасидан келиб чиқиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133 ёки 134-моддаси билан Абдуллоҳ Тоҳировга жарима солинади ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Бу ҳаракат учун маъмурий қамоқ жазоси берилмайди. Агар бошқа ҳаракати учун маъмурий қамоқ жазоси қўлланган бўлса, унинг қонуний ҳуқуқини бузмасдан оила аъзоларига хабар қилиниши талаб этилади.
    • Агар Абдуллоҳ биронта жиноятни содир этишда гумон қилинаётган бўлса, Жиноят-процессуал кодекснинг 220-221-моддаларига асосан фақат:
    1) шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга тушса;

    2) жиноят шоҳидлари, шу жумладан жабрланувчилар уни жиноят содир этган шахс тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатсалар;

    3) унинг ўзида ёки кийимида, ёнида ёки уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари топилса;

    4) шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган маълумотлар мавжуд бўлиб, у қочмоқчи бўлса ёки доимий яшайдиган жойи йўқ ёхуд шахси аниқланмаган бўлса ушлаб турилиши мумкин.

    Ушбу кодекснинг 47-моддасига кўра, ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун етарли маълумотлар бўлмаган шахс гумон қилинувчи ҳисобланиб, бу тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор чиқариши лозим. 48-моддада эса гумон қилинувчи ўзининг нимада гумон қилинаётганлигини билиш, ушлаб турилганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш, ушланган ёки гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш ҳамда у билан учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда холи учрашиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.

    Шу билан бирга, ЖПКнинг 224-225-моддалари талабидан келиб чиқиб, ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши, берган кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланиш мумкинлигини билдириши, ушлаб турилган шахс ички ишлар органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилганидан сўнг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг навбатчиси ёки бошқа ходими ушлаб туриш баённомасини дарҳол тузиши, баённомада кимнинг, ким томонидан, қачон, қандай ҳолатда, қонунда кўрсатилган қандай асосларга кўра ушлангани, қандай жиноятни содир этганликда гумон қилинаётганлигини, ички ишлар ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга қайси вақтда олиб келинганлигини акс эттириши лозим.

    Бу ҳақда, ўн икки соат ичида прокурорга ёзма шаклда хабар берилиши ҳамда ушлаб туришнинг асосли эканлигини текшириш йигирма тўрт соатдан кечиктирмай ўтказилиши шарт. Ушланган шахс ушлаб келтирилган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соатдан кечиктирилмай сўроқ қилиниши лозим.

    Ушлаб туриш муддати 226-моддада қайд этилгандек, шахс ички ишлар ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга келтирилган пайтдан кўпи билан қирқ саккиз соатни ташкил этади. Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан зарур ва етарли асослар тақдим этилганда ушлаб туриш суднинг қарори билан қўшимча равишда қирқ саккиз соатга узайтирилиши мумкин. Ушлаб туриш муддати тугагунга қадар ва асослар мавжуд бўлганда унга айб эълон қилиниши, айбланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши, айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб сўроқ қилиниши ва эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги масала ҳал этилиши зарур.

    Қонун талабини бузган ваколатли шахслар фуқарони қонунга хилоф ёки асоссиз ушлаб турганлик ёхуд ушлаш вақтида ваколатлари доирасидан четга чиққанлиги учун Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 234-моддасида (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) кўзда тутилган жиноятни содир этганлиги учун жавобгарликка тортилади.

    «Ўзбекистон ‘Адолат’ социал-демократик партияси ушбу воқеани қаттиқ қоралайди ва Қонунни оёқ ости қилманг! деб ўз муносабатини билдиради.

    Шунингдек, Бош прокуратурадан ‘Абдуллоҳ қаерда?’ мақоласи юзасидан ҳамда 14 кундан бери унинг қаерда эканлиги ҳақида хабар бермаган шахслар ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериб, муносабат билдиришини кутиб қоламиз», — дейилади хабарда.

    Аввалроқ Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи мазкур масала юзасидан расмий баёнот билан чиқди. Таъкидланишича, иттифоқ мазкур вазият бўйича бир неча кун аввал ўрганиш ишларини бошлаган.

    Мавзуга доир:

    • Андижон вилоят ИИБга чақирилган 20 ёшли йигит ҳалигача уйига қайтиб келмаган
    • Ёшлар иттифоқи қаердалигини ИИБ ҳам билмайдиган Абдуллоҳ бўйича расмий баёнот берди

    08.11.2019, 20:29   Изоҳ (0)   59574
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «Остона» халқаро молия марказига ўхшаш марказ очилади

    08.11.2019, 19:59

    Хориждан Ўзбекистонга юборилган почта жўнатмалари ичидан марихуана уруғи ва психотроп моддалар топилди

    08.11.2019, 19:44

    Тошкентда автомобиль юкхонасидан 6 млн сўм ўғирлаганликда айбланаётган шахслар ушланди

    08.11.2019, 19:13

    Қорағалпоғистонда нон нархи 1500 сўмдан сотилиши назоратга олинди

    08.11.2019, 18:57

    Тошкент шаҳар ИИББга 523 та янги машина сотиб олинади

    08.11.2019, 18:27

    ИИВ вакили Ўзбекистонда 1-2 йил ичида прописка деярли кўтарилмайдиган масалага айланишини айтди

    08.11.2019, 17:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда



    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.