Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг мамлакатдаги элчиси Михаил Бочарниковни чақириб, норозилик нотасини топширди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: Trend

Россия эчисига Тоғли Қорабоғ республикаси ташқи ишлар вазири Масис Маилян ва маданият вазири Лерник Ованисяннинг ноябрь ойи бошида Москвага ташрифи юзасидан норозилик билдирилган.

Нотада қайд этилишича, Озарбайжоннинг босиб олинган ҳудудларида ташкил этилган ноқонуний тузилма вакилларининг Россияга бориши ва бу ерда қатор экспертлар билан учрашиши Арманистоннинг қарийб 30 йилдан бери оккупация қилинган ҳудудларга қонуний мақом бериш ва Озарбайжон ерларини босиб олишда давом этишига кўмаклашади.