30 октябрь куни Олмазор тумани Қорақамиш кўчасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси билан биргаликда хизмат вазифасини ўташ чоғида шубҳа уйғотган Spark автомобилини тўхтатган ва уни текширувдан ўтказган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, автомобиль эгаси Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 24 ёшли Ихтиёр исмли йигит бўлиб чиққан.
Икки гувоҳ иштирокида автомобиль текширувдан ўтказилган. Текширув вақтида ўриндиқлар орасидан бошқа автомобилга тегишли, рўйхатдан ўтказилган, бироқ тегишли ҳужжатларсиз давлат рақамлари, шунингдек, бир нечта пичоқ ва мобил телефонлар топилган.
Вазиятни аниқлаш учун Ихтиёр ва автомобиль ичида бўлган йўловчилар Олмазор тумани ИИО ФМБга олиб борилган.
Изоҳ (0)