Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги педагоглар мақомини янада кўтариш, уларни жамиятда энг ҳурматли касб эгаси даражасида эъзозлаш мақсадида ўқитувчи рамзини ифодаловчи нишонларни жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram каналида хабар берилди.
Ҳозирда мазкур кўкрак нишонларининг 8 хил кўриниши ишлаб чиқилди. Соҳа вакиллари ўқитувчи рамзини ифодаловчи нишонлардан бирини танлашда иштирок этиши мумкин.
Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи обрўсини ошириш учун жорий этилиши режалаштирилаётган кўкрак нишонларини овозга қўйди. Овоз бериш вазирликнинг Telegram’даги каналида ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)