Ўзбекистонда 22 декабрь куни ўтказиладиган парламентга ва маҳаллий кенгашларга сайловлар арафасида Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов «Америка овози»га интервью берди.
Суҳбатда мухбир кенг омма Марказий сайлов комиссиясига ҳукуматнинг қўлидаги ўйинчоқ сифатида қараб келгани ҳақидаги фикрга МСК раиси ўринбосари қандай муносабатда эканлигини сўраган. Шунингдек, номзодлар қандай молияланиши, чет элда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига овоз беришда қандай имкониятлар берилгани ва сайлов билан боғлиқ бошқа бир қатор долзарб масалалар юзасидан саволларга жавоб олган.
Суҳбатни тўлиқ кўринишда ушбу видео орқали томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)