• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трампнинг Путинга совғаси. Россия Яқин Шарқда ҳукмронлигини ўрнатадими? Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Трамп Путинга нима совға қилди?

    Кўп йиллар мобайнида олимлар халқаро муносабатларда нима муҳим – давлатлар ўртасидаги муносабатлар нисбатими ёки айрим раҳбарларнинг қарор ва ғояларими – деган мавзуда баҳслашиб келади. Афтидан, Трамп бу борадаги баҳсларга чек қўядиган кўринади, деб ёзади The Foreign Affairs нашри.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Айни вақтда президент Трамп АҚШ ташқи сиёсатининг барча масалаларига таъсир кўрсатмоқда. Трамп ташқи сиёсатни расмий мақомдан маҳрум қилиб, бутунлай ўз манфаатларига бўйсундириб олди. Натижада Украина ва Сурия масаласида қўпол хатоликларга йўл қўйди. Бу эса Америка жамоатчилигига зарар келтирди, иттифоқчилар мағлуб бўлди ва рақиблар ғалаба қозонди. Путин эса ютуққа эришди.

    Тўғри фаолият муҳим

    Уч йил аввал АҚШ энг кучли давлат эди. Трамп президент бўлгач, чекиниш сиёсатини юрита бошлади. У ўз ғоя ва мақсадларини изчиллик билан амалга оширмоқда. Оқ уйни эгаллагач, ўн икки давлат аъзо бўлган Тинч океани ҳамкорлик ташкилотидан чиқиб кетди. Кейинроқ Эрон билан тузилган ядро битимидан, Париж иқлим пактидан ва Россия билан имзоланган яқин ва ўрта масофага учадиган ракеталарни тугатиш битимидан чиқди.

    Трамп президентлигининг илк даврларида ҳукуматдаги миллий хавфсизлик раҳбарлари, Конгресс, мустақил ОАВ, ишбилармон доиралар ва ноҳукумат ташкилотлар ташқи сиёсатга таъсир кўрсатиб турди. Президентликка номзодлик вақтида Россияга қарши иқтисодий жазо чораларини бекор қилиш, Қрим аннексиясини тан олиш ҳақида гапирган бўлса, амалда расмий Кремлга нисбатан жазо чораларини кучайтирди, Қрим аннексиясини тан олмади, НАТОни қўллашни кучайтирди ва ҳаттоки Обамадан ҳам ошиб тушган ҳолда Украинага қурол-яроғ етказиб берди. АҚШ ҳукумати Кремл сиёсатини танқид қилишдан тўхтади. Бундан нарига ўта олмади. Путинпараст кучлар Трампнинг заифлиги, АҚШда давлат ичида давлат мавжудлиги борасида гапира бошлашди. Трамп тўғри йўл тутмоқчи эди, дейишди улар, аммо консерватив элита, Давлат департаменти, Мудофаа вазирлиги, МРБ буюрократлари унга тўсқинлик қилди.

    Путиннинг ўзи эса Россия билан муносабатларни яхшилашга АҚШнинг ички сиёсати асосий тўсиқ деб ҳам айтиб ўтди. Путин назарида Трамп атрофидаги бюрократик кучлар Трампнинг Путинга нисбатан симпатиясини жиловлашига мажбур қилди.

    Бюрократиянинг емирилиши

    Ўтган йилдан бошлаб Трамп миллий хавфсизлик борасидаги тартибларни буза бошлади. У миллий хавфсизлик йиғилишларида камроқ қатнашар, профессионал сиёсатшуносларни четга суриб, шахсий фикрига таянган ҳолда ҳаракат қилар эди. Трампнинг Зеленский билан суҳбати Оқ Уйдаги вазият қай даражада издан чиққанининг мисолидир.

    Октябрь ойида Туркиянинг Сурияга бостириб кириш режасини тасдиқлагани Трампнинг яна бир марта ҳеч ким билан маслаҳатлашмай қилган қарорига яхшигина мисол бўлади.

    Суриядан америкалик ҳарбийларни олиб чиқиш режаси ҳам Трамп томонидан қабул қилинган шахсий қарордир. Бундай қарорлар АҚШнинг дунёдаги нуфузига салбий таъсир қилмоқда ва америкаликлар зарарига ишламоқда.

    Етказилган зарар

    Трамп қарорларини ўзи қабул қилиши Кремлнинг фойдасига ишлайди. Америкалик солиқ тўловчиларнинг пули эвазига шахсий қарорларини халқаро муносабатларда ишлатиши АҚШнинг эркин дунё етакчиси деган номига путур етказади.

    Сурия борасидаги бир томонлама қабул қилинган қарор ҳам Путинга қўл келиб қолди. Ўз ҳимоячисидан айрилиб қолган курдлар Башар Асад ва Путинга мурожаат қилишга мажбур бўлди. АҚШнинг Суриядан кетиши эса унинг азалий рақиблари бўлмиш Эронга «Ҳизбуллоҳ» жангари гуруҳига, Башар Асадга, ИШИДга ёрдам берди. АҚШ эса ишончсиз иттифоқчи деган номга эга бўлди. Расмий Кремлнинг минтақадаги нуфузи мустаҳкамланди. Нафақат курдлар, балки саудияликлар, исроилликлар ва турклар ҳам келажакда Москвани ишончли ҳимоя сифатида кўра бошласа ажабланмаслик керак. Путин учун бундан ортиқ совғани яна ким беради.

    Яқин Шарқ: Исроил ва Фалстин ўртасидаги тинчлик Трамп даврида амалга ошадими?

    Дональд Трамп Сурия шимолидан қўшинларни олиб чиқиб кетар экан, Эронни чеклаб туриш ва Исроил хавфсизлигидан бошқа манфаатларни тан олмаслигини кўрсатди, деб ёзади The Project Syndicate нашри.

    Аввало, Трамп Саудия Арабистонига Эронни тийиб туриш учун қўшимча куч юборди. Эрон эса минтақадаги энг ашаддий рақиб.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Иккинчидан, Трамп Исроил ва Фаластинни яраштириш борасида бир неча марта таъкидлаган эди. У куёви Жаред Кушнерга Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддиятни тинч йўл билан ҳал қилиш борасида пухта ўйланган режа ишлаб чиқаришни топширди. Бу эса Трампга 2020 йилги сайловда қўл келиши мумкин. Трамп мақсадга эришмоқчи бўлса, янги ҳукумат ўз ишини бошлаши ҳамоно зудлик билан масалани ҳал қилиши керак.

    Айнан шу жиҳат Исроил ва Фаластин ўртасидаги муносабатларда расмий Вашингтоннинг янги ёндашуви бўлди деса бўлади. Нега? Авваллари АҚШ Исроил ва Фаластинни сулҳ тузишга ундаб келарди. Исроил ва Фаластин мустақил ҳолда тинчлик битимига кела олмайди. Сабаби, қариб қолган ва коррупция машмашаларига ботиб, обрўсизланиб қолган Фаластин ҳукумати у ёки бу масалада ўз халқига зид бориб, ён бериш сиёсатини олиб бормайди. Исроил эса ниҳоят даражада ўзини тиклаб олдики, бирорта ҳукумат Кнессетга тинчлик сулҳи тузилишини таклиф қила олмайди. Назарий жиҳатдан бирор-бир ҳакам бундай вазиятда наф келтира олиши мумкин. Кушнернинг Исроил билан қалин алоқалари парадокс бўлса-да, икки томонни яқинлаштиришдаги актив бўлиши мумкин.

    Тарихдан маълумкин, ким геосиёсий тўқнашувда ғалаба қозонса, ихтиёрий равишда ўз ютуқларидан воз кечмайди. Исроил – Фаластин можаросининг бирорта ҳам варианти бу кучлар тенгсизлигини ҳал қила олмайди. Европа Иттифоқи Исроил – Фаластин масаласида якдил эмас, араб давлатлари эса аллақачон Исроил иттифоқчисига айланиб улгурган.

    Демак, масалани ҳал қилиш Исроилнинг ўз қўлида. Масала эса қуйидагича: Исроил жамоатчилигини пойтахтдан 15 километр нарида душман давлат тузилишига кўндириш керак. Шу боис бўлса керак, Трамп АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчирди, Жўлан тепаликлари аннексиясини тан олди ҳамда исроилликлар ишончига кирди. Трамп ҳозирда яҳудийлар орасида Биньямин Нетаньяхуданда кўра обрўлироқ.

    Кушнернинг 50 саҳифадан иборат режаси эса тайёр. Унга мувофиқ, фаластинликларга мустақил давлат тузиш эмас, кўпроқ мухторият бериш ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Исроил манзилгоҳларини сақлаб қолиш кўзда тутилган.

    Фаластинликлар бунга рози бўладими?

    Июнь ойида Трамп маъмурияти Иордан дарёсининг ўнг қирғоғи ва Ғазога ўн йил мобайнида 50 миллиард доллар ёрдам ажратиш ташаббуси билан чиқди. Бу ёрдам оғир аҳволда яшаётган одамларни ўзига мафтун қилиши мумкин. Исроил эса манзилгоҳлар қуриш орқали экспансиясини фаол давом эттирмоқда.

    Шундай экан, фаластинликлар олдида икки танловдан бири – ё тўлиқ бўлмаган битимга келишиш, ё аҳволнинг тобора ёмонлашувини танлаш имконияти турибди. Ҳарҳолда Кушнер режаси фаластинликлар учун қулай эканига ишончи комил.

    Аммо икки томон учун ҳам АҚШ босимига эътибор бермаслик яхшироқ эди. Фаластинликлар Исроил зўравонлиги ўрнатилаётганидан чўчиётган бўлса, Исроил Трамп димпломатияси мукофот талаб қилишидан хавотирда.

    Исроил учун статус-квони сақлаш муҳимроқ. Шунингдек, ҳарбий устунлигига таяниши мумкин.

    Бир нарса аниқ. 2020 йилги президентлик сайловида ким ғалаба қилишидан қатъи назар, Исроил ва Фаластин Трамп даврида тинчлик битими туза олмайди. Аммо Трамп битимнинг янги вариантини таклиф қилиб, янги моделни илгари сурмоқда.

    Россия Яқин Шарқ минтақасининг янги эгасими?

    Haaretz нашри Путин Яқин Шарқнинг янги соҳиби бўлиб олгани ҳақида мақола чоп этди. Яқин орада балки Исроил ҳарбий ёрдам сўраб фақат русларгагина мурожаат қиладиган бўлар. Россиянинг ҳам бу ҳудудда ўз иқтисодий манфаатлари бор. Исроилликлар янги соҳибга қандай мослаша олади?

    Бундан 13 йил муқаддам Михаил Гусериев асос солган «Руснефть» компанияси Исроилнинг Ашдод шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводини сотиб олмоқчи эканини айтиб, шовшув келтириб чиқарди. Исроил махсус хизмати «Шин-Бет» «Руснефть» хўжайинлари ва компания структурасини текшириб чиқиб, бу ишга вето қўйганди. Бир йил ўтиб, Гусериев ҳукумат компанияни Путиннинг шериги Дерипаскага сотишга ундаганини очиқлаган эди. Гусериев Лондонга қочиб кетган ва компания миллийлаштирилган эди.

    Орадан тўрт йил ўтиб, Исроил шелфида бой табиий газ захиралари кони мавжудлиги аниқланди. Россия Исроил сабаб Европадаги табиий газ бозорини бой беришдан қўрқиб, «Газпром» вакилларини Исроилга жўнатди. Расмий хабарда суюлтирилган газ сотиб олиш масаласи муҳокамаси сафардан кўзланган мақсад бўлгани айтилган бўлса-да, ёпиқ эшиклар ортида газ қазиб олиш ишлари муҳокама қилинганди. Ўша кезлар рус томони яна бир бор рад жавобини олган ва юқори мартабали Исроил амалдори «биз рус коррупциясини импорт қилишга қаршимиз» деб баёнот берганди.

    Яқин Шарқдаги сўнгги воқеалар – АҚШ курдларни ташлаб кетиши, бўш қолган ҳудудларга рус ҳарбийларининг кириб келиши, Трампнинг «Биринчи галда Америка» сиёсати «Исроил яна бир марта Россия манфаатларига тўсқинлик қилса нима бўлади?» саволи юзага келишига олиб келди. Россия Эрон хавфига қарши туришда Исроил ёрдам сўраб мурожаат қиладиган давлат бўлиб қолиши мумкин.

    Ўтган ҳафта содир бўлган икки воқеа бу масалага яна жиддий эътиборни қаратди. Биринчи воқеа – Трамп, америкалик ҳарбийларни уйга қайтариш ваъдасига қарамай, 2 800 аскарни Саудия Арабистонига юборди. Трамп бу юришни «саудияликлар бизга ҳақ тўламоқда», деб оқлаб ҳам олди. Иккинчи воқеа –  Путин ар-Риёдга сафар қилди ва валиаҳд шаҳзода Салмон билан учрашди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Эркин дунё раҳбари ёлланма ҳарбийларга бошчилик қилар экан, америкаликлар буни жиддий муаммо деб ўйламайди. Америкаликлар учун Трампнинг ўзи катта муаммо, лекин Яқин Шарқдаги вазият америкаликларни сира ҳам ташвишлантирмайди. Исроил борасида ҳам улар илиқ тасаввурда эмас. АҚШнинг беғараз ёрдами кунлари ҳисоби саноқли қолган, келажакда Исроил америкалик ҳарбийлар учун пул тўлаши ҳам мумкин.

    Путин Яқин Шарқда хўжайин. У минтақада ўз таъсирини ёйишни истаётган бўлса-да, унинг иқтисодий манфаатлари ҳам йўқ эмас. Путин Россия манфаатларини ҳимоя қилиш учун дунё нефть-газ саноатини бошқаришда қатнашмоқчи, ядро реакторлари ва қурол-яроғ сотмоқчи. Шунинг учун ҳам Яқин Шарқ ўйинчисига айланмоқда.

    Масала Путин Исроилдан нимани исташида.

    Ажнабийларнинг Исроил активларини назорат қилиши унчалик ҳам хавфли эмас. Исроилдаги энг йирик сутни қайта ишловчи Хитой компанияси сигирларни олиб кета олмаганидай, руслар ҳам Исроил газини сотиш орқали ўз чўнтакларини тўлдира олмайди.

    Хавф улар бу активлардан жосуслик ёки жамият асосини ва давлат бошқарувини қўпоришда фойдалана олишидан келиб чиқади. Бундан ташқари, руслар АҚШдаги каби Исроилдаги сайловларга ҳам аралашиши мумкин.

    Исроиллик амалдорлар наздида, руслар бутун дунё бўйлаб сиёсий қўпорувчиликни амалга оширмоқда ва бунга тўла ҳақлимиз деб ишонмоқда. Руслар ҳам Хитой сингари демократик тизим ишламаслигини кўрсатмоқчи. Ҳокимият тепасига Кремлга ишлайдиган олигархларни олиб келиб, мақсадга эришишда иқтисодий пишангларни ишга солишни афзал билмоқда.

    Шунингдек, руслар Исроилнинг ақлий мулкини ўғирлаши хавотири ҳам йўқ эмас. Руслар Исроил технологияларининг устунлигини тан олади ва Исроилда қудратли илмий тадқиқот салоҳиятини кўради.

    Ниҳоят, Москва тўрт куч ўртасидаги Сурия ботқоғига ботиб қолди. Бу эса Москвага бош оғриғидан бошқа нарса келтирмаяпти. Эронга руслар умуман керак эмас, саудияликлар русларга бўйсунавермайди, турклар ғазаб отига минган. Минтақада фақат Исроил қолмоқда.

    Исроил Россия ва бошқа давлатлар туғдираётган хавфни қандай бартараф қила олади?

    1) Чет эл инвестицияларини назорат қилиб турадиган комиссия тузиш керак. Америка савдо урушлари олиб бораётгани, Хитой Исроилга фаол пул тикаётгани, Россия эса географик жиҳатдан яқин тургани туфайли Исроил бу жараённи тартибга солиши ва коррупция кириб келишига йўл қўймаслиги керак.

    2) Хорижий компанияларнинг инвестиция киритиши ва тендерларда иштирок этишини чеклаши лозим;

    3) Исроил АҚШнинг 4 миллиардлик ёрдамидан воз кечиши, мудофаа саноатини Вашингтон билан тузилган битимлардан халос қилишга ҳамда америкаликлар билан дунё бозорида рақобат қилишга тайёрлаши керак.

    Шу ишлар амалга оширилсагина Исроил ҳукумати вужудга келаётган хавфлардан ўзини сақлаши мумкин.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    26.10.2019, 09:10   Изоҳ (0)   92398
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ироқда норозилик иштирокчилари вилоят ҳокимлиги биносини ёқиб юборди

    26.10.2019, 07:46

    Исроиллик сайёҳ Италияда валюта алмашиш пунктини аёл ходими билан гаровга олди

    26.10.2019, 03:32

    Буюк Британияда 39 нафар хитойлик мигрант ҳалок бўлган юк машинаси иши доирасида икки киши ҳибсга олинди

    25.10.2019, 22:13

    Қирғизистонда Алмазбек Атамбаевга нисбатан қўлланилган қамоқ жазоси 26 декабргача узайтирилди

    25.10.2019, 21:24

    Эрдўғон француз журналини ҳақорат ва туҳмат учун судга берди

    25.10.2019, 19:26

    Эмомали Раҳмон Тожикистондаги ёлланма ишчилар ва нолегал ишлаётганлар сонини айтди

    25.10.2019, 17:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.