Буюк Британияда полиция 39 нафар хитойлик мигрант ҳалок бўлган юк машинаси иши доирасида икки кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Полиция қўлга олинган шахсларнинг фақат жинси ва ёшини маълум қилган. Улар Уоррингтон шаҳрилик 38 яшар эркак ва аёл бўлиб, ҳодисага қандай алоқалари бўлгани очиқланмаган.
Тергов доирасида олдинроқ юк машинаси ҳайдовчиси, Шимолий Ирландия фуқароси Мо Робинсон ҳибсга олинганди. У қотилликда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)