Красноярск ўлкасида дамба ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлган 17 кишидан 15 киши дафн этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«25 октябрь, жума куни 15 киши дафн этилган. Улардан 4 нафари бир кун олдин ерга қўйилди», — дейилади хабарда.
Ҳозирда яна уч кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Улар орасида ўзбекистонлик Дилшод Азимов ҳам борлиги олдинроқ билдирилганди.
Изоҳ (0)