Зарбдор туманида ўтказилган навбатдаги сессияда туман ҳокими этиб Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаб келган Зафар Рўзиев тайинланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Зарбдор тумани ҳокими Ойбек Ашурматов Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган. Шунингдек, Жиззах вилояти ҳокимининг янги ўринбосари ҳамда икки туманга ҳокимлар тайинланди.
Шароф Рашидов тумани ҳокими Зоир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани муносабати билан, Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Маҳмуд Холбутаев Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб таништирилди.
Изоҳ (0)