• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда жуда кўпчилик ишдан олинди, Зоир Мирзаев эса вилоят раҳбари этиб тайинланди. Асосий маълумотлар

    Қашқадарёга 2013 йил сентябридан бери ҳокимлик қилиб келган Зафар Рўзиев ишдан олинди. Қаршида 26 октябрь куни Президент администрацияси раиси Зайнилобиддин Низомиддинов ва бош вазир Абдулла Арипов иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтган. Унда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, вилоят прокурори Ботир Юсупов, вилоят ИИБ бошлиғи Дилшод Турсунбоев ва вилоят солиқ идораси раҳбари Равшан Насимов ишдан олингани эълон қилинган. Сўнгги маълумотларга кўра, Зафар Рўзиев Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига ҳоким этиб тайинланган.

    Зафар Рўзиев.

    Зафар Рўзиев.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Таъкидлаш ўринлики, августдаги воқеалар («замҳоким»нинг ёқиб юборилиши, «снос»лар атрофидаги шов-шувлар)дан сўнг, Зафар Рўзиев халқдан узр сўраб чиққан уч ҳокимдан бири бўлганди, мамлакат раҳбарияти эса ҳокимлар йўл қўйган хатоларини тузатиши, фуқароларнинг ҳукуматга ишончини тўлиқ тиклаш бўйича ишларда шахсан иштирок этиши кераклигини таъкидлаган, уларнинг ишига йил якунида танқидий баҳо берилишини маълум қилган эди. Эҳтимол, Рўзиев бу синовдан ўта олмагандир.

    Зоир Мирзаев.

    Зоир Мирзаев.
    Фото: «Дарё»

    Зоир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. У бундан бир йил аввал — 2018 йил 25 октябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида олти кишини сув тўла ариққа тушириб қўйганидан сўнг, ушбу воқеа интернетда (ва ҳатто халқаро миқёсда) шов-шув бўлиб кетгач, бош вазир ўринбосари лавозимидан олиниб, жазо тариқасида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига ҳоким қилиб юборилган эди. «Президентимиз уни бу қилмиши учун кечирмади», деганди ўшанда бош вазир Абдулла Арипов.

    Вилоят миқёсидаги «тўртлик»дан ташқари бошқалар ҳам ишдан олинган. Қарши шаҳри ҳокими Жамшид Фозилов, Чироқчи тумани ҳокими Рустам Жўрақобилов, Миришкор туманининг сўконғичлиги ва маккажўхори сабаб бир отахонни ҳақоратлагани билан танилган ҳокими Равшан Комилов масъулиятсизлиги сабаб, Китоб тумани ҳокими Рустам Саъдуллаев эса соғлиғи ёмонлашгани боис ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилган.

    Равшан Комилов.

    Равшан Комилов.
    Кадр: YouTube

    Бундан ташқари, шу вақтгача вилоят ҳокими биринчи ўринбосари сифатида ишлаган Ҳуррам Жўраев ва вилоят раҳбарининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Ражабов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ишдан олинган.

    Ташаббускорлар рағбатлантирилди, айримларга сўнгги имконият берилди. Қашқадарё вилояти ҳокимлигидан маълум қилишларича, Касби тумани ҳокими сифатида ташаббусорлик кўрсатиб ишлаган Нормўмин Холбоев энди вилоят маъмурий маркази — Қарши шаҳрига раҳбарлик қилади. Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов собиқ ҳоким Зафар Рўзиевнинг ўринбосарлари — Ҳуррам Жўраев ва Бахтиёр Ражабовга сўнгги имконият берилганини маълум қилган: Жўраев Чироқчи туманига, Ражабов эса Миришкорга ҳоким этиб тайинланган.

    Бундан ташқари, шу вақтгача Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигида масъул ходим сифатида ишлаб келган Тўхтамурод Менглиев Касби туманига, ҳозиргача «Микрокредитбанк»нинг Қашқадарё филиалига раҳбарлик қилган Алишер Зокиров эса Китоб туманига ҳоким этиб тайинланган.

    Эркабой Тожиев.

    Эркабой Тожиев.
    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Шунингдек, шу вақтгача бош прокурор биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Эркабой Тожиев Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланган. Шу вақтгача Сурхондарё вилояти ИИБ бўлим бошлиғи сифатида ишлаган Шуҳрат Сотиболдиев Қашқадарё ИИБнинг, бунгача Навоий вилояти бош солиқчиси бўлган Азамат Бозоров эса Қашқадарё Давлат солиқ бошқармасининг янги бошлиқлари сифатида таништирилган.

    26.10.2019, 17:33   Изоҳ (0)   136989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура «My 5» телеканалидаги валютафурушлик жинояти ҳақидаги лавҳа юзасидан муносабат билдирди

    26.10.2019, 16:58

    Хорижда ишлайдиган ўзбекларни ҳимоя қилишга мўлжалланган лойиҳа муҳокамага қўйилди

    26.10.2019, 15:55

    Қашқадарёдаги фаоллар йиғилишида Зоир Мирзаев вилоят ҳокими сифатида таништирилиши кутилмоқда

    26.10.2019, 15:34

    Андижондаги трикотаж корхонасида ёнғин юз берди. Ҳодиса оқибатида ЁХБ ходими ҳалок бўлди (видео)

    26.10.2019, 15:13

    IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш учун нималарни билиш зарур?

    26.10.2019, 14:53

    Тошкентда мактаб ўқитувчиларининг ойлиги оширилади

    26.10.2019, 13:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.