Испания футбол федерацияси Ла Лига 10-туридан ўрин олган «Барселона» — «Реал» учрашувининг янги вақтини маълум қилди.
Учрашув 18 декабрь куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади. Ўйин ушбу санада ўтказилишига ҳар икки клуб розилик берган. Ла Лига учрашувни 4 декабрь санасида ўтказишни истаганди, бироқ федерация якунда жамоалар хоҳишини инобатга олди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» — «Реал» учрашуви 26 октябрь куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Барселонадаги норозилик намойишлари сабаб учрашув қолдирилганди.
Мавзуга доир: Барселонада каталониялик сиёсатчиларнинг қамоқ жазосига ҳукм қилинишига қарши оммавий намойиш бошланди (фото)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)