• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ахборот хизмати раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тасдиқланди

    Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тасдиқланди, деб хабар беради Norma.

    Фото: «Minbar.uz»

    Фото: «Minbar.uz»

    Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари агентлик билан келишилган ҳолда, ҳудудий даражадаги раҳбарлар ҳудудий бошқармалар билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади.

    Келишиш учун битта ёки бир нечта номзодлар тақдим этилади. Бунинг учун уларнинг ҳар бири бўйича қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

    • давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг тақдимномаси;
    • номзоднинг анкетаси;
    • олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси.
    Ушбу ҳужжатлар ERI билан тасдиқланган ёки PDF (portable document format) форматида жўнатилади. Ҳужжатлар қайтарилмайди.

    Лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан ахборот хизматлари фаолияти соҳасига доир суҳбат ўтказилади. Суҳбатни тегишлича агентлик директори томонидан, ҳудудий бошқармаларда эса бошқарма бошлиқлари томонидан камида 5 кишидан иборат таркибда тасдиқланадиган комиссиялар ўтказади. Агентликда директорнинг ўринбосари, ҳудудий бошқармаларда бошқарма бошлиқлари комиссияга раислик қилади. Комиссия ишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

    Лавозимга тайинлашни келишиш ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб 15 кун ичида амалга оширилади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаса, номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига суҳбат ўтказилишидан камида 5 кун олдин суҳбат ўтказиладиган кун, вақти ва жойи ҳақида хабар берилади. Суҳбатга кела олмайдиган номзодлар бу ҳақда олдиндан хабар қилишлари лозим, бунда номзодлар комиссиянинг навбатдаги йиғилишида суҳбатга қўйилади.

    Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда бу ҳақда 5 кун ичида номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига хабар юборилади. Камчиликлар бартараф этилган ҳолда такроран ҳужжатларни тақдим қилиш лозим.

    Суҳбатда касбий фаолиятга боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, ахборот хизматларига оид масалалар, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги, давлат ва жамият ўртасида мулоқотни шакллантириш ва такомиллаштиришда кенг жамоатчилик назоратини ўрнатиш, замонавий ахборот майдонида кечаётган тенденцияларга оид таҳлилий ёндашув каби масалалар бўйича номзоднинг билими аниқланади. Комиссия мажлиси видеотасвирга туширилади ва ушбу ёзув 3 йил давомида сақланади.

    Суҳбат натижалари бўйича суҳбат ўтказиш варақаси расмийлаштирилади ва кўпчилик овоз билан қарор қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Комиссиянинг ижобий ёки салбий қарори ҳақида 2 иш куни ичида номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилоти хабардор қилинади. Комиссия қарорлари юзасидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин. Суҳбатдан ўта олмаган номзодлар бир ойдан сўнг қайта тавсия этилиши мумкин.

    Ахборот хизмати раҳбари лавозимидан озод этилганда, 10 иш куни мобайнида агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари хабардор қилинади.

    Ахборот хизмати раҳбарлари ҳар 3 йилда бир маротаба аттестация комиссиясининг мажлисида аттестациядан ўтади (биринчи марта лавозимга тайинланган раҳбар 3 йил ишлаганидан кейин аттестациядан ўтади). Аттестацияни ташкил этиш ва ундан ўтиш тартиби лавозимга тайинлашда суҳбатдан ўтказиш тартибига ўхшашдир.

    Аттестация якунлари овоз бериш тугаши биланоқ маълум қилинади. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашига қадар 2 ойлик муддат ичида аттестациядан ўтиш керак. Ахборот хизмати раҳбари аттестациядан ўтмаган деб топилганда мазкур ходимни такроран аттестациядан ўтказиш учун 3 ой ўтгач мурожаат қилиш мумкин. Аттестацияда бериладиган саволлар рўйхати агентлик директори томонидан тасдиқланади ҳамда агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

    Ахборот хизматлари раҳбарларининг фаолият самарадорлиги баҳоланади ва рейтинг тузилади. Бунинг учун агентлик директорининг буйруғи билан камида 5 кишидан иборат таркибда махсус комиссия тузилади. Комиссия агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларига тасдиқланган мезонлар бўйича тақдим этилган маълумотлар асосида қарор қабул қилади.

    Ушбу қарорга асосан ҳар йили 20 январга ва 20 июлга қадар рейтинг тузилади ва 3 кун ичида расмий веб-сайтга жойлаштирилади. Рейтингда тўпланган балларга мувофиқ қуйидаги баҳолаш даражалари акс эттирилади:

    • 55 баллгача – паст даражада;
    • 56 баллдан 71 баллгача – қониқарли даражада;
    • 72 баллдан 85 баллгача – ўрта даражада;
    • 86 баллдан 100 баллгача – юқори даражада.
    Комиссия қарори устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш мумкин.

    21.10.2019, 11:08   Изоҳ (0)   15160
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент марказида юк оғирлиги беш тоннадан ортиқ бўлган машиналар учун олти ойга чеклов ўрнатилмоқда

    21.10.2019, 10:53

    ИИВ Бекободдаги ўқувчи қизларнинг жанжалига муносабат билдирди

    21.10.2019, 10:11

    «Махсустранс» чиқиндилар бўйича мурожаатларни онлайн кўриб чиқади

    21.10.2019, 09:58

    Бухородаги жамоасининг 70 фоизи қариндошлардан иборат ва директорлик отадан ўғилга ўтган мактаб ўқитувчилари нимадан норози?

    21.10.2019, 08:03

    Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг 9 ойида 31,6 млрд долларни ташкил этди

    21.10.2019, 07:12

    Қўқон ва Тожикистоннинг Шайдон шаҳри ўртасида янги автобус қатнови йўлга қўйилди

    20.10.2019, 23:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.