«Махсустранс» давлат унитар корхонаси Тошкент шаҳри аҳолисининг чиқиндилар бўйича мурожаатларини онлайн кўриб чиқилишини йўлга қўйди. Бу ҳақда корхона матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Эндиликда корхонанинг Telegram мессенжеридаги махсус @maxsustrans_support канали орқали пойтахт аҳолиси ўзларини қийнаётган муаммолар билан мурожаат қилиши мумкин.
«Корхона мутасаддилари мурожаатни дарҳол кўриб чиқиб, ўзига тегишлилиги бўйича дарҳол чора кўрилишини таъминлайди», — дейилади корхона матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)