Ўзбекистон Транспорт вазирлиги томонидан Фарғонанинг Қўқон шаҳридан қўшни Тожикистоннинг Шайдон шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
19 октябрь, шанба куни МН-28 сонли «Қўқон—Шайдон» йўналишининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Шайдон шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Қатнов йўналиш масофаси 84,5 километр бўлиб, Шайдон шаҳри томонидан «Рахш-РМ» компаниясига тегишли микроавтобуслар ҳамда Қўқон шаҳридан «Мансур Мирзоҳид» компаниясига қарашли Isuzu автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатилади.
Йўл ҳақи 23 минг сўм этиб белгиланган.
Изоҳ (0)