• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухородаги жамоасининг 70 фоизи қариндошлардан иборат ва директорлик отадан ўғилга ўтган мактаб ўқитувчилари нимадан норози?

    Пешку туманидаги 36-умумтаълим мактаби 2 та мослаштирилган бинода жойлашган бўлиб, 1993 йилда барпо этилган. Сўсана, Сайидон, Тургаре, Ишком, Ўйбой қишлоғи ёшлари шу мактабда сабоқ олишади. Уларга 38 нафар педагог-ходим таълим-тарбия бериб келади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таълим муассасаси ташкил этилгандан бошлаб Рўзи Ҳожиев мактаб директори лавозимида ишлаб келган. 2017 йилда нафақага чиққан ва вилоят халқ таълими бошқармаси буйруғи билан мактаб директорлигига унинг ўғли Бахтиёр Ҳожиев тайинланган.

    «Директорнинг хотини томонидан ҳақоратландим...»

    Мазкур мактаб рус тили фани ўқитувчиси Зиннат Ҳакимованинг «Дарё»га мурожаатига кўра, мактабнинг қарийб 70 фоиз ходими директорнинг узоқ ва яқин қариндошларидан иборат. Раҳбар қўл остидаги бошқа ходимлар ўзини ташвишлантираётган масалалар юзасидан кимга мурожаат қилишга иккиланиб келади Эмин-эркин ишлаш учун шарт-шароит йўқ. Мактаб директорининг қариндошлари жуда кўплиги сабаб фикр ва муносабатлари эътиборга олинмайди. Эндигина ишга келиб, ҳеч қандай натижа кўрсатмаган бўлса-да, асоссиз мукофотланганлар ҳам йўқ эмас.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — 2017 йилда ўқувчим фан олимпиадасида иштирок этиб, туман босқичида юқори натижага эришди. Шунда менга мукофот пули ёзилди-ю, каттагина қисми мактаб харажатлари учун ушланди. Шунга қарамай, замонавий ёндошувлар асосида дарсларимни бойитиб боришдан тўхтамадим. 2019- йилда ҳам ишларимга яраша мактаб директоридан мукофот пули ажратишни сўрадим. Анчагина пайсалга солишлардан кейин жорий йилнинг май ойида базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида мукофот пули ёзилди. Мен нега мукофот пули 100 фоиз эмас, 50 фоиз ёзилгани бўйича директордан изоҳ талаб қилдим. Шундан кейингина туман халқ таълими бўлими буйруғини қайта алмаштириб, мукофот пулининг қолган 50 фоизини июнь ойида беришди. «Буйруқни исталган пайтда алмаштириш мумкин экан-да», деган саволим учун ўқитувчи Иқбол Бафоева, яъни мактаб директорининг хотини томонидан камситилиб, қаттиқ ҳақоратландим. Инсонийлик қадр-қимматим поймол қилингач, шикоят қилишга мажбур бўлдим. шундан сўнг мактабда молиявий текширув ўтказилди,— дейди З. Ҳакимова ўз мурожаатида.

    Жорий йил 23 августида вилоят Халқ таълими бошқармаси вакиллари томонидан ҳолат ўрганилганда, берилаётган топшириқларга эътиборсизлик оқибатида бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланган.

    Мактаб директори — ҳуқуқбузар

    Р. Ҳожиев мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасига, бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумотига эга бўлиши кўрсатилган бўлса-да, 2002 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институтини тугатган акаси Дониёр Ҳожиевни расмийлаштирган. Меҳнат Кодексининг 79-моддаси бандларида, «ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг башарти, улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади», деб кўрсатилган.

    Шунингдек, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Нарзулло Шодиев (директор аммасининг ўғли) ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш бўйича мактаб директор жамғармаси махсус комиссияси котиби вазифасини бажариб келган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2018 йилнинг 2 январидан буён ойлик табелларда фаррош вазифасида қайд этиб келинган Ёриқул Сатторов (мактаб директорининг поччаси) аслида мазкур вазифани бажармаган. Мактаб ходимларининг вилоят ХТБ вакилига маълум қилишича, Ё. Сатторовнинг ўғли Саттор Жўраев (мактаб директори поччасининг ўғли) ўт ёқувчи, боғбон вазифасида қайд этилган бўлса-да, уни кўпчилик танимайди. 0,5 штат бирлигида фаррош, 0,5 штат бирлигида хизматчи, 0,25 штат бирлигида қоровул, жами 1,25 штат бирлигида ойлик олиб келаётган Саодат Адизова (мактаб директори амакисининг келини) ошхона ва ошхона ҳовлисини тозалаш ишларини бажариб келган.

    Бундан ташқари, ўрганиш давомида мактаб директори Бахтиёр Ҳожиев томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилгани аниқланган ва ҳолат судга оширилган. Шофиркон туман маъмурий судига кўра, мактаб директори лавозимида ишлаб келаётган Б. Ҳожиев ўқитувчи З. Орипованинг ўтмаган дарси учун 433828 сўм тўлаб, бюджет маблағини талон-торож қилган.

    Ҳуқуқбузар мактаб директори ўз айби ва қилмишига тўла иқрорлигини билдирган. Иш бўйича етказилган моддий зарар Б. Ҳожиев томонидан тўлиқ қопланган.

    Мактабдаги қариндошлар лавозимдан бўшатилгач...

    — Шунга қарамасдан, таълим муассасасида директор қавм-қариндошлари ўртасида менинг ҳаракатларим, мактабда адолат ўрнатилиши билан чиққаним «ёзувчи» ва «ёлғончи» деган дашном билан баҳоланди. Аммо мукофот пулларини ўзлаштириш ҳолатлари бирмас, жуда кўп маротаба содир этилган. Бошқа ўқитувчиларнинг ҳам бу борадаги шикоят ва аризалари шунчаки ёпиб қўйилди. «Ўзига ажратилган мукофот пулларини гўё ўз ихтиёри билан мактаб таъмирига бергани» бўйича қайта тушунтириш хатлари олинди. Ахир бундан ортиқ нима ҳам қила олишарди? Атрофимиз директорнинг қавм-қариндошлари билан ўралган бўлса,—дейди З. Ҳакимова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» суриштируви давомида мактабдаги ҳолат ўрганилди. Ўқитувчи, педагоглар билан юзма-юз мулоқот ўтказилди. Бунда мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Дониёр Ҳожиев ўз аризасига кўра лавозимдан бўшатилгани билдирилди. Худди шунингдек, ўқув ишлари бўйича мактаб директори ўринбосари Н. Шодиев ҳам лавозимдан бўшатилган.

    — Қариндошимлиги учун эмас, мактабни бошқариб турадиган, мактаб учун жон куйдириб, қайғурадиган киши эканлиги учун ҳам маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Дониёр Ҳожиевни ўз лавозимига қайтарилиши таклифини киритган бўлардим. Шу қишлоқда яшаймиз, кўпчилик қариндошларимиз ҳам шу соҳада олийгоҳда таҳсил олган. Мактабда қавм-қариндошларимизнинг кўплиги бизнинг ишламаслигимиз керак, дегани эмас-ку? — дейди информатика фани ўқитувчиси, мактаб директорининг келини Мақсуда Адизова.

    Юзма-юз мулоқотда француз тили ўқитувчиси Дилфуза Аслонова:

    — Жамоамиз аҳил эди. 2000 йилдан буён мактабда дарс бериб келаяпман. Аммо кейинги пайтларда бир-икки ғийбатчилар чиқиб, мактабга келгим келмай қолган,—дея нолиди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Афсуски, таълим муассасасида ўзи ва бошқа ўқитувчилар ҳуқуқларининг ҳимояланишини талаб қилиб чиққан касбдошларини «ғийбатчи» деб баҳолаш одатий ҳолга айланиб қолган.

    — Тан олиш ҳам керак, Зиннат Ҳакимова ёш бўлишига қарамай, жуда фаол, тиришқоқ ва интилувчан ўқитувчи. Ҳаммамиз ҳам буни кўриб турибмиз. Тўғри, мактаб муаммосини кўчага олиб чиқмай, шу ернинг ўзида ҳам ҳал этса бўлар эди. Аммо мактаб директори аёлининг бу ўқитувчи хатти-ҳаракатларини қўпол сўзлар билан баҳолагани унинг кўнглига озор берган. Унга чиройли муомалада тушунтирса бўларди, аслида. Ҳар бир оилада бўлганидек, ишда ҳам турли келишмовчиликлар, муносабатларга дарз кетиши ҳолатлари бўлади. Фаолият давомида учрайдиган хато-камчиликларимизни бир-биримизга дўстона тушунтира олишимиз, ибрат бўлишимиз керак. Зеро, ўқитувчилар ўртасидаги бу муросасизликлар ўқувчилар таълим-тарбиясига таъсир қилиши мумкин,— деди учрашувда бошланғич синф ўқитувчиси Азиза Болтаева.

    Имзо табелга, пул чўнтакками?

    Ўқитувчилар билан суҳбат асносида улар орасида узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган бўлса-да, мукофот пули олмаган, мукофот пули тўлиқ ёзилган табелга имзо қўйган, аммо унинг фақат маълум қисминигина олган, турли кўринишдаги туҳматларга қолаётганлар ҳам борлиги ҳам ойдинлашди. Бундан ташқари, «мукофот пули бошқа мақсадларга ишлатилган бўлса ишлатилгандир, энди ортга қайтишнинг ҳожати йўқ» қабилидаги муносабатлар ҳам билдирилди.

    — Ўтган ўқув йилида мактабга ишга келдим. Уйланмаган эдим. 11-синф ўқувчисига кўнгил қўйдим. Қиз 17 ёшга тўлган эди. Май ойида урф-одатимизга кўра, уйига совчи жўнатдим. Ўқувчи қизга совчи қўйганим важи билан ортиқча гап-сўз кўпаймаслиги учун мактаб директори аввалига меҳнат таътилига чиқишим, кейин эса ишдан бўшаш учун аризани ёзишимни сўради. Аммо бу аризаларни вазиятни юмшатиш учун ёздириб олганини ҳам эслатиб қўйганини яширмайман. Бироқ энг аламлиси, ҳали бўлмаган қайнонам номидан сохта қораловлар тайёрлаб, касаба уюшмаси кафиллигида гўё далиллар билан мени ишдан бўшатишгани бўлди. Ўз ҳуқуқимни талаб қилганимдан сўнг 4 июнда ишга қайта қабул қилиндим,— дейди тарих фани ўқитувчиси Мақсуд Ҳожиев (қариндош эмас).

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мақсуд Ҳожиевга кўра, жорий йил январь ойида унга ойлик маоши баробарида, яъни қўшимча 1 миллион 300 минг сўм миқдорида мукофот пули ёзилган. У 2 миллион 600 сўмдан ортиқ маблағ кўрсатилган табелни имзолаган. Мактаб директорининг кассирга «қолганига мактабга шифер оламиз», деган кўрсатмаси билан ўқитувчи рўйхатда кўрсатилган пулнинг ярмини олган. Орадан вақт ўтгач, оилавий харажатлари кўпайгани боис Мақсуд Ҳожиев мактаб директоридан қолган пулларини тўлаб беришини талаб қилган. Кассир пулни мактаб директоридан, мактаб директори эса кассирдан сўраши кераклигини айтиб, сарсон қилиб келаверишган.

    — Мени ишдан олиш учун турли важлар кўрсатишмоқда. Мактабда сидқидилдан, бор ғайратингни кўрсатиб ишлаш учун имкон йўқ. Кеча сиз келиб кетгач, директорнинг отаси, яъни собиқ директор келиб, «Ўғлим ишдан кетади, аммо мен ўз ўрнимга қайтиб келаман ва директорликни қайта оламан. Кейин сен шу ерда ишлаб биласанми?» деб пўписалаб кетди. Ундан ташқари, 5-6 нафар бошқа қариндошлари келиб, «Агар сенинг ўрнингда бўлсак, ишдан бўшардик», дейишди. Ишлашга қўйишмаяпти, руҳий таъсир кўрсатишаяпти,— деди «Дарё» мухбири билан телефон орқали суҳбатда Мақсуд Ҳожиев.

    Шу мактаб педагогларидан бири, география фани ўқитувчиси Ойжаҳон Жабборова директор томонидан иш фаолияти билан боғлиқ бир нечта масалаларни ўзига нисбатан қилинган адолатсизлик, деб баҳолади.

    Мазкур мактабда четдан бегоналарнинг оддий вазифаларга ҳам ишга жойлашиши муаммо туғдириб келган.

    — Уйим шундоққина мактаб олдида. Тақдир экан, қизимнинг турмуши бузилиб, икки нафар фарзанди билан ажралди. Бир йилдан ортиқ вақт давомида қизимга иш изладик. Ўтган йил сентябрь ойида амалдаги мактаб директорига иш сўраб, мурожаат қилдик. Нописанд ва ёқинқирамай, ишни қаердан топиб беришини иддао қилди. Орадан кўп ўтмай, ўзининг бир нечта қариндошларини техник-ишчи вазифаларига ишга қабул қилгани қулоғимга чалиниб қолди. Охири қизимнинг икки боласи билан қийналаётганига чидай олмай, туман прокурорига ҳолат бўйича ёзма мурожаат қилдим. Ҳаял ўтмай, мактаб директорининг ўзи чақириб, қизимни фаррошликка ишга олди. Биргина фаррошлик учун бизни бир йилдан ортиқ вақт эшитмай ёки кўмак бермай келиши шартмиди? Одам мажбур бўлмаса, оғриқ жонидан ўтмаса, бекорга юқорига мурожаат қилмайди. Шунча йил ишлаган бўлса ҳам, ўқувчилар учун битта янги ҳожатхона ҳам тиклаган эмас. Ўзининг уруғ-аймоқлари турли хориж давлатларига бориб ишлаб келади ва яна ҳеч муаммосиз ўз ўрнида келиб ишлайверади. Шунчаки ўқитувчилар ишдан ажралиб қолмаслик учун тилини тишлашга мажбур, — деди фуқаро Дилора Ашурова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кейинги телефон орқали суҳбатдошимиз исми-шарифи очиқланмаслиги, йўқса, мактабдаги бошқалар қатори у ҳам сиқувга олиниши мумкинлигини билдирди.

    — Узоқ йиллардан буён отаси ва ўғли директорлиги остида ишлаб келаётгани учун кўпчилик мактабдаги фаолияти билан боғлиқ ташвишларни ҳамманинг олдида ошкор қилишга андиша қилишди. Зиннат Ҳакимова ишлади, ишига яраша ҳақ сўради, шунинг эвазига туҳматларга қолиб кетди. Директорнинг хотини томонидан «Қўлингдан барибир ҳеч нарса келмайди. Ит ҳурар, карвон ўтар», дегани бу ёш ўқитувчининг ориятига, шаънига тегди. Мактабнинг ўт ёқувчисидан тортиб, 80 фоиз кадрлари директорнинг қавм-қариндошлари. Саноқли, бор-йўғи 8-10 нафар ўқитувчи четдан келганмиз, холос. Биз худди оилавий мактабда ишлаётгандекмиз. «Фитнага аралашганлар Худодан топади», деган бўлмағур, бемаза-бетаъсир гаплар билан бошқаларни камситишдан нарига ўтишмайди. Доимий равишда пул йиғиб олиниши бор гап. Шахсан ўзим тегишли мукофот пулининг бор-йўғи 100 минг сўмини олганман. 500 минг сўм директор ҳисобига қолиб кетган. 30 фоиз пластикка тушади, қолган қисми нақдда ойлик ва бундан ташқари, мукофотнинг 70 фоизи мактаб ремонтига йўналтирилади. Аммо ўқитувчилар орасида мукофот пулининг 100 фоизини директорга бераётганлар ҳам борлиги сир эмас. Тўғри, пулга муҳтожлигим йўқ. Аммо инсон қадри-қиммати оёқости қилинса, алам қилар экан. Шу куни мактабнинг собиқ директори, яъни амалдаги директорнинг отаси келиб, «Ўғлим кетади, ўзим келиб директор бўламан. Кейин сенлар мендан кўрадиганингни кўрасан!» деб дағдаға қилиб кетди. Биз қанақа жамиятда яшаяпмиз ўзи? — дейди у.

    «Директорликнинг отадан ўғилга ўтиши мактаб оилавий дегани эмас»

    Вазиятга туман халқ таълими бўлими мудири Эркин Хўжаев муносабат билдирди:

    — Тўғри, собиқ директор, яъни амалдаги директор отасининг мактабга келиб, ўқитувчилар билан бундай оҳангда сўзлашини оқламайман. Бундан ташқари, раҳбар бўйсунувидаги ўринбосарлар қариндошлари бўлмаслиги керак. Шу нуқтаи назардан акаси эгаллаб турган лавозимидан ўз аризасига кўра бўшатилган. Аммо Бахтиёр Ҳожиев жуда тажрибали кадр. Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2017 йил 1-ноябдаги буйруғи ва меҳнат шартномаси билан директор лавозимига тайинланган. Ўз ишини пухта ва масъулият билан юритмоқда. Қаттиққўл, талабчан раҳбар. Отаси директорлигидан сўнг ўғлининг лавозимга тайинлангани мактаб оилавий, дегани эмас. Битта тажрибали раҳбар кадрни тайёрлаш учун жуда кўп йиллар керак. Бахтиёр Ҳожиев тажрибали раҳбар сифатида йиллар давомида шаклланган. Соҳада ўрни ва мавқейига ўзининг билим ва салоҳияти билан эришган.

    Рейтинг бор, натижа йўқ

    Амалдаги мактаб директори Бахтиёр Ҳожиевга кўра, мактаб 180 ўринга мослаштирилган, айни кунда 411 нафар ўқувчи 2 сменада таҳсил олади. Таълим муассасаси таъмирталаб, шароит, имкониятлари замон талабларига жавоб бермаса-да, туман рейтингида учинчи ўринда туради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» суриштирувига кўра, аввалги йилларда бешинчи ва ундан қуйи ўринлар билан кифояланиб келинган. Бироқ рейтинг бор-у натижа йўқлиги кишини таажжубга солади. 20 йил давомида бирор ўқувчи на фан, на спорт беллашувларида вилоят, мамлакат ёки халқаро миқёсдаги кўрсаткичларга эга эмас. Туман босқичларида биринчи, иккинчи, шунингдек, вилоят босқичларида учинчи ва ундан кейинги ўринларни қўлга киритишган, холос. Ўқитувчилар ҳам «Йил ўқитувчиси» танловларида тумандаги ўрин билан чекланиб келишган.

    — Ўқувчиларимизнинг фан беллашувлари ёки спорт мусобақаларида бирор марта вилоят босқичларидан ўтиб, республика даражасига чиқишмагани рост. Бироқ муваффақиятга эришиш учун бор имкониятни ишга соляпмиз. Ўқувчиларнинг билими, иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқариш учун тинимсиз ҳаракатдамиз. Мактаб рейтинги беллашувларда қатнашган ўқувчилар сонининг умумий балли билан ҳисобланади ва тўпланган балл ҳисобида рейтинг аниқланади. Рейтинг тўрт босқичда баҳоланади. Бу ўқувчиларнинг математика ва она тили, адабиёт фанидан билими, ижтимоий сўровнома, кадрлар салоҳияти ҳамда олий таълим муассасаларига ўқишга кириши юқорилиги мезонларидан иборат,—дейди мактаб директори.

    Бизни ўйлантиргани мактаб ташкил этилгандан буён ҳозирга қадар 26 йил ўтган бўлса-ю, муваффақиятга эришиш ҳаракати энди бошланса. Таажжуб!

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мактаб директори айтмоқчи, таълим муассасаси рейтингини баҳолашнинг биринчи мезонига кўра, мазкур мактабдан математика ва она тили, адабиёт фани ўқувчилар билими вилоят ёки республика беллашувларида натижадорликка эга бўлмаган. Кадрлар салоҳияти бўйича туман рейтингида юқори ўринда турувчи таълим муассасалари кўп. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириши мезонига қараладиган бўлса, 2018—2019-ўқув йилида 36-умумтаълим мактабининг 40 нафар битирувчисидан бор-йўғи 7 нафари ОТМ талабаси бўлган.

    21.10.2019, 08:03   Изоҳ (0)   43057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг 9 ойида 31,6 млрд долларни ташкил этди

    21.10.2019, 07:12

    Қўқон ва Тожикистоннинг Шайдон шаҳри ўртасида янги автобус қатнови йўлга қўйилди

    20.10.2019, 23:56

    Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Кристин Лагард билан учрашди

    20.10.2019, 22:52

    ТИВ августдан буён Москвада комада ётган ўзбекистонлик талаба иши бўйича баёнот берди

    20.10.2019, 21:51

    Ўзбекистонда Буюк Британия университетининг филиали очилади

    20.10.2019, 20:33

    Ўзбекистонда аҳолини радиациявий авариялардан муҳофаза қилувчи ягона давлат тизимининг вазифалари белгиланди

    20.10.2019, 19:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маъноси олтинга тенг бўлган, аммо кўпчилик кўрмаган қадрдон мультфильмлар

    Кино | 21 июн, 14:20

    Ўзбекистонда Германия университети ташкил этилади

    Ўзбекистон | 21 июн, 14:00

    Йоҳанссон танқиддан қўрқади, Буллок эса хакерлардан: нима учун баъзи машҳурлар ижтимоий тармоқлардан воз кечган?

    Шоу-бизнес | 21 июн, 13:45

    Янги iPhone 18 Pro ва Pro Max’нинг олд камераси кўринмас бўлади

    Технологиялар | 21 июн, 13:25

    Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган болани қўшни йигит қутқарди

    Ўзбекистон | 21 июн, 13:00

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари Марям Узерли ва Каан Урганжиоғлу янги сериалда биргаликда суратга тушмоқда

    Кино | 21 июн, 12:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.