Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб кетди, деб хабар бермоқда ИИББ матбуот хизмати.
Ҳодиса 18 октябрь, жума куни соат 8:00 атрофида Абай ва Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасида содир бўлган.
Lacetti’ни бошқариб кетаётган 25 ёшли ҳайдовчи А.Р. ушбу чорраҳани тартибга солаётган ЙХХБ ЙПХ инспектори лейтенант М.Д.ни уриб юборган.
Қайд этилишича, тан жароҳатлари олган инспектор касалхонага ётқизилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)