• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухородаги «хуфиёна учрашувлар боғи» ўрнида «Ёшлар хиёбони» барпо этилади. Аҳоли нимадан норози унда?

    Когон шаҳридаги «Адолат» маҳалласида жойлашган Дўстлик кўчаси ҳудудида 10100 квадрат метр боғ бўлиб, бундан 30 йилча илгари бўш ер бўлган мазкур майдонда аҳоли томонидан ҳашар йўли билан 1000 дан ортиқ манзарали ва мевалари дарахтлар ўтқазилган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Лайло Ҳайитова хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бундан ташқари, аҳоли Когон шаҳар ҳокимлиги захира ери ҳисобланган ушбу майдонларнинг маълум қисмига томорқа экинлари экиб, вақтинча фойдаланиб келган. Бироқ кейинги 5-6 йил давомида боғ ва ундаги дов-дарахтлар яшнаб туришининг эътибордан четда қолгани, уларнинг номаълум шахслар томонидан ўзбошимчалик билан кесиб кетилгани, қўй-қўзилар боқилгани ва етмагандек, боғнинг хуфиёна кўнгилочар учрашувлар хиёбонига айланиб, салбий таассуротлар уйғота бошлагани кенг жамоатчиликни сергаклантирган.

    — Бу боғ ҳақиқатан ҳам Когон шаҳар ҳокимлиги захира ер майдони ҳисобланади. Аммо чорак аср илгари шу ерда яшовчи аҳолининг меҳнати билан боғ барпо қилинган. Дарахтлар ўтқазилган. Меваларидан фойдаланиб, бўш ер майдончаларида томорқа экинлари экиб келишган. Бироқ бу ер кейинчалик хуфиёна учрашувлар масканига айланиб қолганди. Бу кўпчилик ота-оналарни ҳам ташвишлантиргани рост, — дейди «Адолат» маҳалласи фуқаролари.

    Бундан ташқари, аҳоли ва фуқароларнинг тегишли идора-ташкилотларга мурожаати ва шу юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан огоҳлантирилишига қарамай, ҳудуддаги айрим қўни-қўшнилар боғдан ўзбошимчалик билан фойдаланишдан ташқари, қўй-қўзиларни боқишда давом этаверган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Биз узоқ йиллар давомида қўни-қўшнилар билан бўш ер майдонида каттагина боғ барпо этганмиз. Мевали ва манзаралари дарахтлар жуда кўп эди. У-бу баҳоналар билан ўзимизга таниш бўлмаган одамлар дарахтларни кесиб кетаверишди. Кўп ўтмай, ҳудудда бузиш-қуриш ишлари бошланди. Боғ атрофи темир панжара билан ўраб олинди. Етмагандек, боғ ёнидаги кўп қаватли уйлар ҳамда ҳовли-жойларда яшайдиган аҳоли фарзандлари фойдаланиб келаётган болалар ўйингоҳи ҳам бузиб ташланди, — дейди «Адолат» МФЙ фуқароси Амина Кенжаева. — Болаларимиз уйдан кўчага чиқолмай қолган. Бир томон катта автомобиль қатнов йўли, иккинчи томон кўп қаватли уй ва ҳовли-жойлар, олд томондаги боғ темир тўсиқлар билан ўраб олинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Когон шаҳар ҳокимига кўра, «Адолат» МФЙ Дўстлик кўчасидаги жами ҳудуди 10100 квадрат метрли ер майдонида «Ёшлар хиёбони» ташкил этиш кўзда тутилган. Унинг 2019 йил 12 апрелдаги 616-сонли қарорига асосан, «Шодлик-қурилиш аква сервис» МЧЖга ушбу ер майдонининг 1200 квадрат метри савдо мажмуаси, сартарошхона, поябзал тузатиш устахонаси ҳамда тикувчилик цехи қуриш учун ажратилган. Айни пайтда боғни замонавий кўринишга келтириш ҳамда аттраксион жиҳозлар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

    Фуқаро Зулайҳо Шаропованинг шикоятича эса, тадбиркор ўзи ва боғ қоровули улар эккан дарахтлар мевасидан фойдаланиб, экинларни пайҳон қилиб келмоқда. Эртадан кечгача боғда қўй боқишмоқда. Фуқароларнинг бу шикояти ўринли эди. Ҳақиқатан ҳам «Дарё» суриштируви чоғида боғда қўйлар ўтлаб юрган ва дарахтлар пайҳон қилинаётган эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аҳоли томонидан тадбиркорга ҳар бир ҳовли тўғрисидан темир тўсиқлар билан ўраб олинаётган боққа кирадиган эшик очиши шарти қўйилган. Бироқ, тадбиркор аҳолининг бу талабини рад этган.

    — Мен қўчқорни айни пайтда савдо мажмуаси, сартарошхона, поябзал тузатиш устахонаси ҳамда тикувчилик цехининг қуриб битказилиши муносабати билан шу ернинг аҳолисига хайрия оши учун боқаётганимни тан оламан. Аҳолининг ҳар бири ҳовлиси тўғрисидан боққа кирадиган эшик очиб қўйиш талабини эса қондира олмайман. Боғни замонавий кўринишга келтириш учун жуда қиммат маблағ ҳисобига аттраксионлар келтирилади. Уларнинг катта кучланишдаги электр токи эвазига ҳаракатга келиши ҳаммага маълум. Болалар ва аҳолининг хавфсизлиги учун ҳам жавобгарман ахир. Ташландиқ ва жуда кўримсиз аҳволдаги боғ учун айни пайтгача 1 миллиарддан ортиқ харажат қилдим. 50 миллион сўм эвазига бор-йўғи 100 метр темир тўсиқ ўрнатдик, — дейди «Шодлик-қурилиш аква сервис» МЧЖ раҳбари, ёш тадбиркор Қаҳрамон Сафаров. — «Ёшлар хиёбони» Когон шаҳрида мавжуд марказий боғдан ҳам кўркам ва замонавий кўринишга эга бўлади. Ҳозир тадбиркорлик фаолиятимга қайсидир маънода тўсиқ бўлаётган аҳоли ҳали хурсанд бўлади. Бунга ишонаман. Ҳозирча ишлар чала эканлигини яширмайман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълумотга кўра, ҳудудда «Обод маҳалла» дастури амалга оширилмоқда. Янгидан барпо этилаётган «Ёшлар хиёбони»да аттраксион жиҳозларидан ташқари, 350 га яқин соябонли ўриндиқлар, мусиқали фаввора, тадбирлар ўтказиладиган саҳна ва бошқа имкониятлар яратилади. Хиёбонга кириб-чиқиш эса фақат битта дарвоза орқали амалга оширилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Жуда кўплаб дарахтларни кесиб ташлаб, ўрнида 9 та хизмат уйи тиклашди. Бундан ташқари, уйимиз олдидаги болалар ўйингоҳини бузиб ташлаб, ачинарли аҳволга келтириб қўйишди. Аввалига болалар спорт майдончаларини қайта тиклаймиз, дейишганди. Энди эса бундай майдончалар барпо этилмаслигини билдиришди. Тўғри, яшил футбол майдонини ҳам барпо этишди. Аммо у пуллик. Бу эса ҳамманинг ҳам чўнтагига тўғри келавермайди, — дейди фуқаро Галина Кан.

    Шу куни Когон шаҳар ҳокими «Адолат» аҳолиси билан учрашди. Унга кўра, бирорта дарахт сабабсиз кесилмаган. Жуда кўп йиллик мевали ва манзарали дарахтларнинг поядан чирий бошлагани ва қуриётгани учун кесиб ташланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Яна шундай дарахтлар йўқ эмас. Уни ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин, — деди «Дарё» мухбири билан суҳбатда Когон шаҳар ҳокими Ҳаким Ҳошимов бир нечта қуриган, илдиз ва поясидан чирий бошлаган дов-дарахтларни кўрсатар экан, — аммо қолган барча соғлом дарахтларни сақлаб қолиш чоралари кўриляпти. Ваҳоланки, замонавий боғнинг кўркам бўлишида манзарали дарахтларнинг ўрни беқиёс. Бундан ташқари, тупроқ-иқлим шароитига мос дарахт ва буталар янада кўпайтирилади. Хусусан, япроқ ва нинабаргли дарахтлар сони оширилади. Бу хиёбоннинг кўкаламзорлаштириш композициясини яратишда аҳамият касб этади. Фақат аҳоли бироз сабр билан кутиши керак. «Обод маҳалла» дастуридаги бунёдкорлик ишлари 2020 йил март ойларида тўлиқ якунланади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Юзма-юз учрашувда тўловли спорт майдонларидан ташқари, аҳолининг талаб ва истаги билан кўп қаватли уйлар ва ҳовли-жойлар аҳолиси фарзандлари учун қўшимча спорт ўйингоҳлари бунёд этиладиган бўлди.

    18.10.2019, 13:51   Изоҳ (0)   26107
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Паспортни пропискадан қатъи назар исталган ҳудуддан олиш тартиби жорий этилиши мумкин

    18.10.2019, 13:34

    «Тошиссиққуввати» томонидан истеъмолчилардан 45,8 млрд сўм хато ушлаб қолингани аниқланди

    18.10.2019, 13:20

    Ўзбекистон глобал рақобатбардошлик индексига киритилиши мумкин

    18.10.2019, 13:04

    Самарқанд шаҳри куни муносабати билан ижодкорлар карвони шаҳар бўйлаб айланади

    18.10.2019, 12:50

    Шавкат Мирзиёев: Сурхондарёдаги соҳа ва тармоқларнинг ҳудудий раҳбарлари «қотиб қолган»

    18.10.2019, 12:19

    Тошкент метросининг «Космонавтлар» бекати канадалик фотографнинг альбомидан жой олди (фото)

    18.10.2019, 11:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақадаги иштироки учун қанча мукофот олгани маълум бўлди

    Спорт | 19 июл, 10:00

    Наманганда исломий давлат қуришни тарғиб қилганлар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:50

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.