23—29 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ташкил этилади. Бу ҳақда бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Мусобақада Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 200 нафардан зиёд чарм қўлқоп усталари совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Баҳслар 10 та вазн тоифасида (-49 кг, -52 кг, -56 кг, 60 кг, -64 кг, -69 кг, -75 кг, -81 кг, -91 кг, +91 кг) ташкил этилади.
Беллашувлар Тошкентдаги «Универсал» спорт саройида бўлиб ўтади. Жанглар соат 11:00 дан сўнг бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)