• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистон пешқадам, Эрон ниҳоят тўхтатилди ва корейсларнинг муросаси. ЖЧ—2022 саралаши гуруҳларидаги вазият

    Осиё минтақасида 10 ва 15 октябрь кунлари футбол бўйича ЖЧ—2022 иккинчи саралаш босқичининг 3 ва 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. «Дарё» мазкур ўйинлар тафсилоти ва гуруҳлардаги ҳолат билан таништиради.

    «А» гуруҳи

    Фото: Twitter/@theafcdotcom

    Фото: Twitter/@theafcdotcom

    Гуруҳ фаворитларидан бири Сурия ўтган икки турда ҳам ғалабага эришди, дастлаб Мальдивни қийинчилик билан таслим этган сурияликлар 4-турда Гуамга жавобсиз тўртта гол урди. Бу икки ўйинда жамоа етакчиси Умар ас-Сома бешта гол уришга эришди. Яна бир етакчи Хитой эса дастлаб Гуамни 7:0 ҳисобида доғда қолдирди, бироқ кейинги баҳсда Филиппин майдонида нурсиз дуранг қайд этди. Гуруҳда йўқотишсиз кетаётган Сурия пешқадам бўлиб олди, Чин юрти вакиллари эса 7 очко билан иккинчи ўриндан жой олган.

    «B» гуруҳи

    Фото: Twitter/@Socceroos

    Фото: Twitter/@Socceroos

    Австралия ишончли ҳаракат қилишда давом этмоқда, ўтган ўйинларда «яшил қитъа» вакиллари йирик ғалабаларни қайд этди. Австралия Непалга бешта тўп киритилган бўлса, Хитой Тайпеи дарвозаси етти бор ишғол этилди. Иордания эса Кувайт билан бўлган ўйинда «қоқилди». Бу ерда ҳам жамоалар жойлашуви «А» гуруҳидаги каби бўлиб турибди. Австралия (9) ҳамда Иордания (7) жамоалари мос равишда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

    «C» гуруҳи

    Фото: Twitter/@theafcdotcom

    Фото: Twitter/@theafcdotcom

    Бу гуруҳ ўйин ва натижалари эса ўзига хослиги билан ажралиб турибди. Фаворит Эрон термаси 3-турда ўз майдонида Камбожага жавобсиз 14 та гол урди. Кейинги турда эса Баҳрайн майдонида ютқазиб қўйди. Шу тариқа форсларнинг ЖЧ саралашларидаги кетма-кет 23 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди. Сўнгги бор 2012 йилда Ўзбекистон терма жамоаси Эронни таслим этишга муваффақ бўлганди.

    Ироқ термаси эса икки ғалаба қайд этган ҳолда гуруҳ биринчи поғонога кўтарилиб олди. 4-турдан кейин Ироқ ва Баҳрайн 7 очкодан тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда, Эрон эса икки ғалаба билан учинчи ўринни банд этган.

    «D» гуруҳи

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Октябрь ойидаги баҳслар Ўзбекистон терма жамоа жамоаси учун муваффақиятли якунланди. Дастлаб Тошкентда Яманни 5:0 ҳисобида мағлуб этган Вадим Абрамов шогирдлари беш кун ўтиб сафарда Сингапур устидан қийин ғалабани (3:1) қўлга киритди. Асосий рақиб Саудия Арабистони ўзида Сингапурни енгди (3:0), бироқ Фаластин сафаридан бир очко билан қайтишга мажбур бўлди.

    Ушбу гуруҳда қизғин курашга бой ўтаётгани билан ажралиб турибди. Мазкур баҳслар бошланмасидан аввал сўнгги ўринда юрган Ўзбекистон терма жамоаси кетма-кет икки ғалабадан кейин биринчи ўринга кўтарилиб олди. 5 очко жамғарган Саудия эса иккинчи бўлиб турибди. Фаластин ва Сингапур термалари эса (4 очко) учинчи ўринни бўлишиб турибди. Яман икки очко билан сўнгги ўринни банд этган.

    «E» гуруҳи

    Фото: Twitter/@theafcdotcom

    Фото: Twitter/@theafcdotcom

    Гуруҳда биринчи рақамда сараланган Қатар термаси бошқа етакчилардан фарқли равишда ҳозиргача тўртта ўйинда иштирок этди. Мундиал мезбонлари кейинги йили Копа Америкада иштирок этиши инобатга олинган ҳолда тақвимга ўзгартириш киритилган. Қатарликлар ортда қолган икки турда осон бўлмаган ғалабаларни қўлга киритди. Амалдаги Осиё чемпиони дастлаб сафарда Бангладешни енган бўлса (2:0), 4-турда Уммон қаршилигини синдира олди (2:1). Уммонликлар учинчи турда Афғонистон устидан йирик ғалабани қайд этган ҳолда, олти очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Қатар 10 очко билан етакчиликни ўз қўлига олган. Сўнгги Осиё чемпионатида ўзини яхши томонлама кўрсатган ва аввалроқ Қатар билан дуранг ўйнаган Ҳиндистонга омад етишмаяпти, ҳиндлар бу сафар ўз қўшнилари Бангладеш тўсиғидан ўта олмади (1:1).

    «F» гуруҳи

    Фото: Twitter/@jfa_samuraiblue

    Фото: Twitter/@jfa_samuraiblue

    Бу гуруҳда барчаси олдиндан тахмин қилинганидек кетмоқда. Япония бу сафар ҳам ўз рақибларини аяб ўтирмади. Аввалига Мўғулистонга олтита тўп киритган «кўк самурайлар» Душанбеда Тожикистонга жавобсиз учта тўп йўллади. Ортда қолган турларда Қирғизистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди. Қирғизлар ўзида Мьянмага еттита гол урган бўлса, Мўғулистон майдонидан ҳам зафар билан қайтди.

    Шу тариқа Япония юз фоизлик натижа билан пешқадамликни сақлаб турибди. Унинг ортидан Қирғизистон ва Тожикистон олти очко билан бормоқда.

    «G» гуруҳи

    Фото: Twitter/@theafcdotcom

    Фото: Twitter/@theafcdotcom

    Мазкур гуруҳда ҳам чигал вазият юзага келди. Бирлашган Араб Амирликлари 3-турда Индонезияни йирик ҳисобда мағлуб этди (5:0), бироқ кейинги ўйинда Таиландга имкониятни бой бериб қўйди. Вьетнам эса икки турда ҳам ғалабага эришган ҳолда 7 очко билан гуруҳ пешқадамлигини таиландликлар билан бўлишиб турибди. БАА улардан бир очко кам жамғарган ҳолда кучли учликни якунлаб берган.

    «H» гуруҳи

    Фото: Twitter/@theafcdotcom

    Фото: Twitter/@theafcdotcom

    Бу гуруҳда икки корейс жамоалари етакчилик қилмоқда. Жанубий Корея 3-турда Шри-Ланкани ўзида қабул қилиб, жавобсиз саккизта гол урди. Кейинги турда «Осиё йўлбарслари» Пҳенянга сафар қилди, бўм-бўш стадионда ўтган корейс дербисида нурсиз дуранг қайд этилди. Шунингдек, Ливан ҳам икки турда ғалабага эришган ҳолда гуруҳдаги вазиятини ўнглаб олди.

    Қўшимча маълумотлар

    Иккинчи саралаш босқичининг 3-турида 16 ўйиннинг 14 тасида майдон эгалари ғалабага эришди ва уларнинг ўнтасида йирик ҳисоб қайсд этилди. Бунга ОФК тақвимининг бир хиллиги сабаб бўлди. Ўша куни биринчи саватчада сараланганлар бешинчи саватча вакиллари билан тўқнаш келди, иккинчи саватча иштирокчилар эса гуруҳдаги тўртинчи жамоага қарши майдонга тушди. Бунинг устига фаворитлар ўз майдонида ҳаракат қилди.

    Кейинги турлар 14 ва 19 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

    Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    16.10.2019, 23:38   Изоҳ (0)   61984
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Александр Поветкиннинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

    16.10.2019, 18:37

    Дастин Порье: «Ҳабиб Нурмагомедов билан реванш жанги бўлиши мумкин»

    16.10.2019, 17:51

    Винисиус, Фати, Санчо. Golden Boy совринига даъвогар футболчиларнинг қисқартирилган рўйхати эълон қилинди

    16.10.2019, 14:55

    Ўзбекистонлик ампутантлар Сухумидаги халқаро мусобақа ғолибига айланди

    16.10.2019, 12:27

    Саудия Арабистони Фаластин майдонида очко йўқотди ва Ўзбекистон гуруҳда пешқадамга айланди

    15.10.2019, 20:15

    Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Сингапурни мағлуб этди, Шомуродовдан дубль (видео)

    15.10.2019, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда бомба портлаши оқибатида 13 нафар аскар ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июн, 18:20

    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

    Реклама | 30 июн, 18:00

    Июль ойида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

    Ўзбекистон | 30 июн, 18:15

    Жиззахда келин кўйлакда “томоша кўрсатган” қизларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 июн, 18:10

    Эрон АҚШ ва Исроилдан уруш учун товон талаб қилди

    Дунё | 30 июн, 18:00

    Тожикистонда юз берган автоҳалокатда ўзбекистонлик ака-укалар вафот этди

    Дунё | 30 июн, 17:41

    “Шакарсиз газланган ичимликлар инфарктни келтириб чиқариши мумкин” — шифокор

    Маслаҳатлар | 30 июн, 17:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.