«Ростов» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминов мижозининг келажакдаги мақсадлари ҳақида гапирди.
«Элдор «Ростов»га ўтганида унинг Transfermarkt’даги нархи 750 минг еврога тенг эди. «Ростов» уни бу миқдордан анча камига сотиб олди.
Ҳозирда у энг яхши тўпурар, яқинда шартномани узайтирди, шу сабаб нарх бошқача. Аслини олган футболчининг нархи, унга қанча таклиф қилишганига қараб белгиланади. «Штутгарт» унинг трансфери учун 10 миллион евро таклиф қилди. ЦСКА ҳам шу миқдордаги пулни беришга тайёр эди. Бу ерда қарор қабул қилишни «Ростов»га қолдирдик.
Бу мавзуга қишда яна қайтишга қарор қилдик, бизда шунга ўхшаш таклифлар яна бор. Бироқ «Ростов» январдаги трансферга рози бўлиши қийин масала, бу ерда уларнинг позицияси маълум.
Ўзбекистонда бўлдим, Элдор ва унинг оиласи билан гаплашдим. Агар ёзда топ-лигалардан биридан таклиф бўладиган бўлса, уни, албатта, кўриб чиқамиз. Бу борада «Ростов» билан келишувимиз ҳам бор», — дейди Мўминов.
Изоҳ (0)