Профессионал бокснинг (+90 кг) оғир вазн тоифаси вакили россиялик Александр Поветкиннинг навбатдаги рақиби америкалик Майкл Ҳантер бўлади. Бу ҳақда «Мир Бокса» промоутерлик компанияси раҳбари Андрей Рябинский маълум қилди.
Поветкин ва Ҳантер ўртасидаги жанг 2019 йилнинг 7 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Қайд этиш керак, ўша куни супер ўгир вазн тоифаси чемпиони Энди Руис британиялик Энтони Жошуа билан реванш жангида иштирок этади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)