Америкалик ММА жангчиси Дастин Порье UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан реванш жанги ҳақида гапирди.
«Гетжига реванш жанги имкониятини берган бўлардим. Бундан ташқари, албатта, Конор Макгрегор ҳам бор. Шунингдек, Тони Фергюсон билан ҳам жанг қилган бўлардим. Ҳабиб билан ҳам реванш жанги ўтказилиши мумкин. Бироқ бу ҳозирча ҳақиқатдан анча йироқ», — дейди Порье.
Бундан ташқари, спортчи яхши таклиф тушадиган бўлса, ўрта вазн тоифасида октагонга чиқиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.
Янада кўпроқ UFC ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)