• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2020 йилдан шоличилик кластерлари ташкил этилади

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида «Шоличиликни барқарор ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

    Фото: Norma

    Фото: Norma

    Ҳужжатга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирликлари, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгашининг шоли етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган «Ўзбекшоличилиги» уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши кўзда тутилмоқда.

    Қуйидагилар уюшманинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланади:

    • шоличиликни ривожлантириш борасида қабул қилинган дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
    • юқори сифатли шоли маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда аҳолини бундай маҳсулотлар билан таъминлашни ташкил этиш;
    • шоли уруғчилигини ривожлантириш, инновацион технологиялар асосида юқори ҳосилли маҳаллий шоли навларини яратишда Шоличилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорлик қилиш;
    • шоличилик соҳасида фаолият юритаётган хорижий ташкилотлар билан ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш, ходимларнинг мазкур ташкилотларда доимий равишда малакасини ошириб боришни ташкил этиш ҳамда халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш;
    • ҳудудлар кесимида шоли етиштиришнинг прогноз ҳажмларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
    • шоли етиштириш, қабул қилиш, сифатини аниқлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва ҳисобини юритиш ҳамда ушбу механизмларни такомиллаштириш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
    • замонавий қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш, ёпиқ сиғимлар қуриш ва ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш;
    • шоли ва гуруч маҳсулотларининг ички ҳамда ташқи бозорларидаги нархлари мониторингини юритиш.
    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва вилоят ҳокимликлари уюшма, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар йили 1 мартга қадар сув баланси прогнозидан келиб чиққан ҳолда шоли экинларини жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.Уюшма қошида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда шоличиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.

    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2020 йил ҳосили учун шоличилик кластерларини ташкил этиш бўйича таклифларни 2020 йил 1 январига қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

    Шоличилик кластерларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:

    • ишлаб чиқаришнинг (хизмат кўрсатиш) инновацион технологияларидан фойдаланган ҳолда шоли етиштириш ёки шартнома асосида сотиб олиш, қабул қилиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш таъминланади;
    • шоличилик кластери иқтисодий жиҳатдан барқарор фаолият юритаётган, зарурий инфратузилма объектлари, шунингдек, мол-мулк ва бошқа воситаларга эга бўлган, биринчи навбатда, салоҳиятли маҳаллий инвесторлар томонидан ташкил этилади;
    • шоличилик кластерига ер майдони ижара ҳуқуқи асосида юридик ва жисмоний шахсларга ажратилмаган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан, захирадаги ерлардан, қайта тикланадиган ҳамда фойдаланишга киритиладиган ер майдонларидан ўрнатилган тартибда эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга ажратилади;
    • ҳосил йили учун шоличилик кластерини ташкил этиш бўйича таклифлар ҳар йилнинг 1 январига қадар шакллантирилади;
    • шоличилик кластерини ташкил этиш учун алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши талаб этилмайди;
    • шоличилик кластерига қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мақсадида ажратилган ер майдонларидан бир йил мобайнида фойдаланмаслик, тупроқ унумдорлигининг пасайишига, кимёвий ва радиоактив ифлосланишига, атроф муҳитнинг бузилишига, республика ҳудудида карантин объектларининг пайдо бўлишига ва тарқалишига олиб келувчи усуллардан фойдаланиш ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор бўлишига сабаб бўлади.
    Шоличилик кластерига ер майдони ажратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари ва ташаббускорлар ўртасида ёзма равишда тузиладиган битим асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда амалга оширилади;
    • хорижий инвесторлар иштирок этаётган шоличилик кластерларига ер майдони Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан тузиладиган инвестиция киритиш тўғрисидаги шартнома имзолангандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ажратилади.
    2020 йил шоли ҳосилидан бошлаб:
    • туман ҳокимлиги қарорига асосан фермер хўжаликлари кесимида белгиланган шоли етиштириш ҳажмидан келиб чиқиб, шоличилик кластерлари билан шоли етиштирувчи хўжаликлар ўртасида фючерс шартномалари тузилади;
    • шоличилик кластерларига шоли ҳосилини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун маҳсулот қийматининг 60 фоизи миқдорида хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоизларда кредит маблағлари ажратилади;
    • шоличилик кластери ажратилган кредит маблағларини ўзаро тузилган фючерс шартномасига асосан шоли етиштирувчи хўжаликларга бўнак тариқасида тўлаб беради ва ушбу маблағлар уруғлик, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, ёнилғи мойлаш маҳсулотлари, механизация хизматлари учун тўловларни амалга оширишга йўналтирилади;
    • шоличилик кластери бўнак маблағлар ёки моддий ресурслар ажратмаган тақдирда, етиштирилган шоли тўлиғича фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади;
    • шоличилик кластери шоли етиштирувчи хўжаликларга маҳсулот қийматининг 60 фоизидан кам миқдорда бўнак ажратган тақдирда, фермер хўжаликлари ажратилган бўнак миқдорига тенг қийматда шоли етказиб беради;
    • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси шоли майдонларида агротехник тадбирларининг ўз вақтида ўтказилиши ва бўнак маблағларининг мақсадли фойдаланиши устидан доимий назорат олиб боради;
    • шоличилик кластери томонидан харид қилинадиган шолининг нархи сарфланадиган ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, фермер хўжаликлари билан тузиладиган шартнома асосида бозор баҳосида белгиланади;
    • шоличилик кластери шоли етиштирувчи фермер хўжаликларидан харид қилинган шоли учун якуний ҳисоб-китобларни ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ амалга оширади;
    лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш, минерал ўғитлар, уруғлик, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа ресурслар етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган шартлар ҳамда тартиблар шоличилик кластерларига ҳам татбиқ этилади.

    14.10.2019, 20:35   Изоҳ (0)   21861
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Қорақалпоғистонда поезд фавқулодда тормоз бериб Nexia’ни уриб тўхтади

    14.10.2019, 20:19

    Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси билан учрашди

    14.10.2019, 20:05

    Ўзбекистонда 2020 йилдан бошлаб корхоналар тугатилиши учун 17 та ҳужжат тўплаб, тўққиз ой кутиши шарт бўлмайди

    14.10.2019, 19:49

    «Муаммо — мутасаддиларда». Сирдарё ҳокими Ғофуржон Мирзаев дарахт кесишга рухсат берувчи кадрлар масаласини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди

    14.10.2019, 19:34

    Бош прокуратура «Қашқадарёда бир уй икки харидорга пулланди» сарлавҳали мақола юзасидан баёнот берди

    14.10.2019, 19:18

    Видео: Тошкент—Ўш автомобиль йўлида юк машинаси ёниб кетди

    14.10.2019, 19:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.