Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 158-километрида Mercedes Actors русумли юк автомобили ёниб кетган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисасига ҳайдовчининг ёғингарчилик туфайли рул бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Бетон тўсиққа урилганидан сўнг юк автомобили ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Юк автомобили хусусий фирмага тегишли, ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Э.К.нинг ҳаёти сақлаб қолинган. ЙТҲдан тан жароҳати олганлар йўқ.
Изоҳ (0)