Андижон туманида жойлашган «Жаҳон буюм бозори» савдо комплекси ва «Қорасув» кийим бозори ўртасидан оқиб ўтган «Шаҳрихонсой» ташлама каналида қизил рангли Gentra машинаси оқиб кетган. Машинада ҳайдовчи ва йўловчилар бўлмаган.
Воқеа жойига етиб борган қутқарув гуруҳи Gentra’ни сувдан чиқариб олиб, эгасини топган.
Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг «Дарё»га маълум қилишича, ҳайдовчи машинасини канал қирғоғидаги жойда вақтинчалик сақлаш учун қўйиб, қўл тўрмозини кўтармаган ва оқибатда машина сойга сирғалиб тушиб, оқиб кетган.
Изоҳ (0)