• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қишлоғимизда 9 та мактаб бор, аммо бирорта боғча йўқ». Панжиликлар Президентга мурожаат эътиборсиз қолаётганидан нолимоқда

    Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани, Панжи қишлоғида яшовчи аҳоли вакилларининг «Дарё»га шикоят қилишича, улар истиқомат қиладиган ҳудудда 9 та мактаб бор. Аммо бирорта ҳам боғча йўқ. Боғча ташкил этиш бўйича Президентга қилинган мурожаатга масъуллар етарли даражада эътибор қаратмаяпти.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аҳоли шикоятини ўрганиш мақсадида Китоб туманининг Панжи қишлоғида бўлган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг ёзишича, 23 минг аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудда бор-йўғи 25 нафар бола қамровига мўлжалланган оилавий боғча бор, холос. Ота-оналарнинг аксарияти фарзанди боғча тарбиясини кўрмагандан шикоят қилмоқда.

    — Президентимизга мурожаат қилиб, ҳудудда касб-ҳунар коллежидан бўшаган бинода боғча ташкил этиш таклифини бергандик, — дейди қишлоқ оқсоқолларидан бири Маҳмуд Эргашев. — Аммо туман масъуллари аҳоли фикри билан қизиқмасдан коллеждан бўшаган бинода мактаб ташкил этиш таклифини берибди.

    Ҳақиқатдан ҳам касб-ҳунар коллежидан бўшаган бино пештоқига «91-мактаб» деб ёзиб қўйилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Аммо мактабда бирорта ҳам ўқувчи йўқ, — дейди аҳоли вакиллари. — Боиси мактабга эҳтиёж йўқ. Шундай экан, бино шунчаки ҳувиллаб ётганидан кўра, боғча ташкил қилсак, мақсадга мувофиқ бўлмасмиди?

    Мактаб эканлиги айтилган бинога кирар эканмиз, бирорта ҳам ўқувчи йўқлигига гувоҳ бўлдик.

    Маълум қилинишича, 2019 йил 23 сентябрь куни 93 нафар аҳоли имзоси қўйилган мурожаатнома Президентга юборилади. Унда 91-мактаб сифатида ташкил этилган бино бугунги кунда ўқувчига эга эмаслиги, шу боисдан мазкур бўш бинода боғча ташкил этишда амалий кўмак беришини сўрайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Президентга йўллаган мурожаатимизга жавобан Китоб туман мактабгача таълим бўлими раҳбаридан жавоб келди ва ушбу бино Халқ таълими вазирлиги балансига берилганини айтиб, Мактабгача таълим вазирлиги балансига олинса, боғча ташкил этишлари мумкинлиги ёзилган, — дейди аҳоли вакиллари. — Биз бино халқ таълими вазирлиги балансидалигини биламиз-ку? Шунинг учун ҳам давлат раҳбарига мурожаат қилдик. Мактабгача таълим вазирлиги балансига ўтказишни, боғча ташкил этишни сўрадик.

    Мурожаат муаллифлари боғча ташкил этишга масъул мутасаддилар аҳоли мурожаатини ўқиб кўрмаган деган тахминда.

    — Мактабгача таълим тизимига масъул бўлган амалдорлар мурожаатимизни ҳатто ўқиб ҳам кўрмаган кўринади, — дейди Маҳмуд Эргашев. — Боиси мурожаатимизда бинони бир вазирлик ҳисобидан иккинчи вазирлик ҳисобига ўтказишда кўмак сўраганмиз.

    Аҳоли ҳисоб-китобига кўра, бугунги кунда қишлоқдан туман марказидаги боғчага фарзандларини олиб бориб келиш харажати 12 миллион сўмни ташкил этади.

    — Бир йилда 12 миллион сўм харажат қилар эканмиз, бир болани туман марказидаги боғчага олиб бориб келиш учун, — дейди аҳоли вакиллари «Дарё» мухбири билан суҳбати давомида. — Ўша пулнинг йўлга сарфлагандан кўра, янги ташкил этиладиган боғча жиҳозларига сарфласак мақсадга мувофиқ бўлармиди? Коллеждан бўшаган бинони ҳудуд тадбиркорларидан бирига беришса, давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги болалар боғчаси ташкил топарди.

    Аҳолининг шикоят қилишича, ҳудудда болалар боғчасига эҳтиёж жуда юқори.

    Эргаш Туропов. Фото: «Дарё»

    Эргаш Туропов. Фото: «Дарё»

    — 6 нафар набирамнинг 5 нафари боғча ёшида, — дейди Эргаш Туропов. – Аммо боғча таълимини олмай ўсяпти улар.

    Аниқланишича, ҳудудда 25 нафар болага мўлжалланган оилавий боғча бор.

    — «Қалдирғоч» деб номланган оилавий боғчамиз 25 нафар болага мўлжалланган, аммо ҳудудда боғчага эҳтиёж юқорилигидан 50 нафар болани қамраб олдик, — дейди боғча мудираси Шоира Нарзиева.  — Менга имкон беришса, коллеждан бўшаган бинода давлат-хусусий шерикчилиги асосида боғча ташкил қилардим. Бунга имкониятим етади.

    Китоб туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Яшин Тўраевнинг маълумот беришича, ҳозирда 91-мактаб сифатида ташкил этилган бино 540 ўринли бўлиб, Президентнинг 2019 йил 6 сентябрдаги фармонига мувофиқ халқ таълими тизими ихтиёрига берилган.

    — Бинода мактаб ташкил этилганига эътирозимиз йўқ, бу Президент фармони экан. Аммо бу мактабга эҳтиёж йўқ-ку, шунчаки ҳувиллаб ётгандан кўра, аҳоли эҳтиёжига ярасин деймиз-да, — дейди Эргаш Туропов.  — Ҳудуд раҳбарларининг аҳоли эҳтиёжини ўрганмасдан мактаб керак деган хулосани беришгани мақсадга мувофиқ эмас.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аҳолининг айтишича, мазкур бинода мактаб ташкил этилса-да, болаларнинг мактабга келиб-кетиши жуда мушкул. Боиси бино ёнида катта автомобиль йўли ўтган. Пиёдалар йўлаги йўқ.

    — Фарзандларимизнинг катта йўлдан юриб мактабга келиб-кетишига ижозат беролмаймиз. Сабаби мактаб ёнидаги йўл асосий автомобиль йўли бўлиб, машиналар серқатнов, автомобиллар жуда тез ҳаракатланади, — дейди аҳоли вакиллари. — Мактаб боласи учун бу жуда хавфли йўл.

    Фуқаро Тошпўлат Ҳаққуловнинг айтишича, жорий йил айнан шу ҳудудда 3 та ЙТҲ содир этилган.

    Туман халқ таълими бўлими масъули Анвар Умаровнинг маълумот беришича, ҳудудда ўқувчиси йўқ 91-мактабни очиш таклифи туман халқ таълими бўлими ташаббуси ҳисобланади. Туман ҳокими мактаб ўқувчилари учун хавфсиз ҳудуддан йўл қилиб беришини айтган. Аммо ҳали қилиб берилмаган.

    Туман халқ таълими бўлими мутасаддисининг фикрича, янги ташкил этилган мактаб келажакда ушбу ҳудуд аҳолисининг мактабга бўлган эҳтиёжини қондиради. Бу даргоҳ 300 нафарга яқин ўқувчига эга бўлиши кутилмоқда.

    Хўш, ҳудуд аҳолисининг болалар боғчасига бўлган эҳтиёжи қандай қондирилади? Ахир 23 минг аҳоли фарзандлари учун боғча керак-ку?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу саволга жавоб олиш илинжида туман ҳокимнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари билан суҳбатлашишни мақсад қилдик. Аммо ўринбосар телефон қўнғироқларимизга жавоб бермади. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари Асқар Сирожов орқали кейин алоқага чиқишларини сўраб қилган илтимосимиз ҳам жавобсиз қолди. ОАВ вакилига муносабат шу бўлса, фуқароларнинг мурожаати жавобсиз қолаётганига ажабланмаса ҳам бўладиган кўринади...

    11.10.2019, 15:34   Изоҳ (0)   32303
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зироат Мирзиёева қизи Шаҳноза Мирзиёева билан Хивага борди (фотогалерея)

    11.10.2019, 15:18

    Дамас ҳайдовчисига қўл кўтариб, аёлларни бўралатиб сўккан маҳалла раиси «иши»ни прокуратура ўрганади

    11.10.2019, 14:34

    Фарғонадаги бомба топилган боғ ўрнида ярим аср аввал авиаполигон бўлгани маълум қилинди (видео)

    11.10.2019, 14:08

    Ўзбекистонда педагоглар маоши оширилади

    11.10.2019, 13:48

    Сенат ялпи мажлиси Ўзбекистонда иккита шаҳар ва бешта туман чегараларини ўзгартиришни кўриб чиқади

    11.10.2019, 13:33

    Ўз жонига қасд қилган Нодира Қодирова ишлаган уй эгаси — туркиялик депутат тилга кирди: «Елкам ҳали ҳам оғрияпти» (видео)

    11.10.2019, 13:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Жей Ло билан учрашган Райҳон, ноодатий клип олдираётган Каниза, Бобур Йўлдошевнинг энг яқин дўсти ким?

    Маданият | 5 август, 10:19

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Бразилия собиқ президенти уй қамоғига олинди

    Дунё | 5 август, 10:10

    Рубен Аморим: “ ‘Манчестер Юнайтед’да 20 йил қолишни хоҳлайман”

    Спорт | 5 август, 10:03

    Қозоғистондаги 17 та қишлоқ аҳолиси алкоголдан бутунлай воз кечди

    Қозоғистон | 5 август, 09:55

    Бухорода саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди

    Ўзбекистон | 5 август, 09:46

    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

    Реклама | 5 август, 09:00

    Хитойда катталар учун мўлжалланган сўрғичлар оммалашмоқда

    Лайфстайл | 5 август, 09:33

    Мигрантлар ҳаётини вайрон қилувчи хавфли тузилма — ДХХ Россиядаги ўзбекистонликларни А.У.Й. ҳақида огоҳлантирди 

    Ўзбекистон | 5 август, 09:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.