Сурхондарё вилояти Музработ туманига қарашли «Фидокор» МФЙ раисининг ишини прокуратура ўрганади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг сўзларига асосланиб «Xabar.uz» хабар қилди.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада Музработ тумани «Фидокор» МФЙ раиси Ғулом Мамадиев Дамас русумли автомашинани тўхтатиб, унда кетаётган бир неча нафар аёлларни мажбуран тушириб, уларни «пахтага чиқмаётганлик»да айблаш асносида уятсиз сўзлар билан қаттиқ ҳақорат қилади.
Шунингдек, ҳайдовчига қўл кўтариб, уни ҳам бўралатиб сўкади. Айни жараёнга гувоҳ бўлган профилактика инспектори эса томошабинликдан нарига ўтмайди.
Изоҳ (0)