Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати 23-ялпи мажлисида Наманган вилоятининг битта шаҳар, тўртта тумани ва Андижон вилоятида битта шаҳар ва туман чегараларини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов хабар бермоқда.
Сенати 23-ялпи мажлисида кўриб чиқилиши учун Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан иккита масала киритилган.
Мажлисда сенаторлар Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари ва Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа тумани чегараларини ўзгартиришни кўриб чиқади.
Шунингдек, Андижон вилояти Бўз туманининг номини ўзгартириш масаласи ҳам ялпи мажлис кун тартибига олиб чиқилган.
Изоҳ (0)