• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда бир уй икки харидорга пулланди. Прокуратура нега сукут сақламоқда?

    Қарши шаҳрида янги қурилган, тўғрироғи қурилаётган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бири 2 та шартнома асосида икки нафар харидорга сотилди. Энг қизиғи, ҳар иккала харидор ҳам уйнинг бошланғич тўловини амалга оширган. Бу ҳақда «Дарё»га қашқадарёлик Маҳмадиёр Ражабов шикоят қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маҳмадиёр Ражабовнинг маълум қилишича, уй сотиб оламан деб чув тушганлар бир неча кишини ташкил қилади. «Дарё» мухбири улар билан мулоқот қилди.

    — Укам Исмадиёр Ражабов номига уй сотиб олиш учун 2017 йил 18- декабрь куни «Шовот махсус бино қурилиш» МЧЖ раҳбари Дилмурод Ўтаганов билан 33-сонли шартнома имзолаб, дастлабки бадал тўлови учун 48 миллион сўм пул тўладим, — дейди Маҳмадиёр Ражабов. — Шартномага кўра, 2018 йил март ойида уй қўлимга тегиши керак эди. Аммо орадан шунча муддат ўтса-да, ололмаяпман. Дилмурод Ўтаганов «уйни бугун қилиб бераман, эртага қилиб бераман»дан нарига ўтмаяпти.

    Маҳмадиёр Ражабов. Фото: «Дарё»

    Маҳмадиёр Ражабов. Фото: «Дарё»

    Маҳмадиёр Ражабовнинг айтишича, сотиб олинажак уйнинг дастлабки бадал тўлови — 48 миллион сўм қурилиш ташкилоти раҳбари қистови билан нақд шаклда тўланган.

    — «Пулни қурилиш ишларига ишлатаман, ҳозир бизда нақд пул олинаяпти» деди, — ҳикоя қилади Маҳмадиёр Ражабов. — Шу боисдан ҳам хўп деб, пулни нақд тўладим. Тўлов квитанциясини берди, албатта. Қўлимдаги шартнома ва квитанцияга ишониб қолибман-да. Менга бераман деб кўрсатган икки хонали уйини 2018 йил аллақачон бошқа харидорга сотиб юборган экан. Буни яқинда билдим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қурувчи томонидан таклиф қилинган 2 хонали уйнинг квадрат метри 2 миллион 600 минг сўмдан ҳисобланиб, жами 195 миллионга баҳоланган. Харидор 48 миллион сўм дастлабки бадал тўловидан ташқари айни кунга қадар яна 25 миллион сўм тўлаган.

    — Уй учун жами 73 миллион сўм тўлаганман, — дейди Маҳмадиёр Ражабов. — 122 миллион сўм қолганини айтганди. Энди 73 миллион сўм ҳам, уй ҳам йўқ.

    Кейинги уй харидори Аббос Ҳайитовнинг билдиришича, 4 қаватли 54 хонадонли кўп қаватли уйни қураётган Дилмурод Ўтаганов у билан шартнома тузаётганда уйни 2017 йил ноябрь ойида қабул қилиб олишини айтган.

    Аниқланишича, Аббос Ҳайитов билан имзоланган 9-сонли шартнома 2017 йил 14 март куни тузилган.

    Аббос Ҳайитов. Фото: «Дарё»

    Аббос Ҳайитов. Фото: «Дарё»

    — 121 миллион 186 минг сўм баҳоланган 1 хонали уй учун 40 миллион сўм пул тўладим, — дейди Аббос Ҳайитов. — Пулни нақд тўлашим кераклигини айтди. Нақд тўладим ҳам. Бугунги кунга келиб эса куйиб ўтирибман. Қўлимдаги шартнома ва квитанция бир пулга қиммат. Ҳеч қандай кучи йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аббос Ҳайитовга кўра, унга аталган ва 40 миллион сўм дастлабки бадал тўлови тўланган уй ҳам бошқа харидорга пулланган.

    — Менга кўрсатилган уй ҳам бошқа бировга сотилган экан, буни яқинда билдим, — дейди Аббос Ҳайитов.

    Маҳмадиёр Ражабов ва Аббос Ҳайитов алданганини билишгач, Қарши шаҳар прокуратураси, Бош прокуратура ҳамда Президент порталига шикоят қилган. Аммо ҳеч қандай натижа чиқмаган. Қарши шаҳар прокуратураси эса етти ойдан бери тайинли гап айтмай, ишни судрамоқда.

    — Шаҳар прокуратурасидан Нурсултон исмли терговчи ишни ўрганди, — дейди Маҳмадиёр Ражабов. — Аммо 7 ойдан бери тайинли гап айтмайди. Ишни судрайди. Бир марта бориб сўраган пайтим, қурувчи Дилмурод Ўтаганов номида уйлар борлиги, унга ҳеч қандай чора кўрилмаслигини айтди. Агар мутасаддиларга мурожаат қилаверсак, пулимизга куйишимиз ҳам мумкинлигини билдирди.Мурожаатчиларнинг қўшимча қилишича, қурувчи уй қурилиши кечикканини банкдан олинаётган кредит кечикиши билан изоҳлаган.

    — Ҳақиқатан ҳам кредитни қарийб бир йил кечикиб олдим, — дейди «Шовот махсус қурилиш бино» МЧЖ раҳбари Дилмурод Ўтаганов. — Шунинг учун ҳам 2016 ноябрь ойида бошланган қурилиш ишларимиз ҳалигача якунланмади.

    Дилмурод Ўтаганов. Фото: «Дарё»

    Дилмурод Ўтаганов. Фото: «Дарё»

    Дилмурод Ўтагановнинг маълумот беришича, Ислом Каримов кўчасида қад ростлаётган 4 қаватли 54 хонадонли уйнинг умумий харажати қарийб 12 миллард сўм. Шундан 6 миллиард 700 миллион сўми Миллий банк Қашқадарё вилоят филиалининг 14-16 фоизли кредити ҳисобланади.

    «Дарё» мухбири билан мулоқот қилган банк мутасаддиси кредит кечикишининг боисини изоҳлашни истамади. Ўша пайтда мазкур банкда ишламаганлигини, ҳолатдан хабари йўқлигини айтди.Қурилиш ташкилоти раҳбари Дилмурод Ўтаганов Исмадиёр Ражабов билан шартнома қилинган уй Баҳром Узоқов исмли харидорга сотилганини қуйидагича изоҳлади.

    — Уй қурилаётган пайт номерланган хонадонларга кадастр қилингач, бошқа рақам берилган, — дейди Дилмурод Ўтаганов. — Яъни ўша пайтда 25-рақамли хонадон кадастр ҳужжати қилингач, 27- ёки 28-рақамли уйга айланиб қолган. Шу боисдан ҳам Исмадиёр Ражабов билан шартнома қилинган уй бошқа харидорга сотилган.

    Дилмурод Ўтагановнинг иқрорича, Исмадиёр Ражабовга айни кунда уй йўқ.

    — Аммо имконини қиламиз ва уй берамиз, — дейди Дилмурод Ўтаганов. — Фақат озгина кутиши керак.

    Исмадиёр Ражабовга аталган уйга эга чиққан харидор Баҳром Узоқовнинг вакили Матлуба Ўринованинг айтишича, сотиб олинган янги уйнинг эшик-деразаларида ром ўрнатилмагани етмаганидек, уй ичкарисидаги пардозлаш ишлари ҳам охирига етказилмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Уйни «коробка» шаклида қабул қилдик, — дейди Матлуба Ўринова. – Ҳатто дераза ва эшиклар учун ромларни ҳам ўзимиз ўрнатяпмиз. Энг ёмони, хоналардаги сўнгги пардозлаш ишлари ҳам қилинмаган. Уста ёллаб, уйни таъмирлатаяпмиз. Уй кредитини 6 ойдан бери тўлаётган бўлсак-да, аммо уй ҳали яшашга ярамайди. Айни кунга қадар 15 миллион сўм харажат қилдик.Матлуба Ўринованинг айтишича, шаҳар ҳокимлиги уйнинг яшашга ярамаслиги, ҳали тайёрмаслигини билса-да, уйни сотишга рухсат берган.

    Дилмурод Ўтаганов Матлуба Ўринова шикоятларини тинглар экан, таъмирлаш ишларини давом эттиришини, якунда барча харажатларни тўлаб беришга келишганини айтди. Матлуба Ўринова эса келишув оғзаки бўлгани, қурувчи эртага гапидан тониб қолишидан чўчишини билдирди.

    Маълум қилинишича, янги қурилаётган уй ўрнида 7 та барак уй бўлган ва уларнинг 4 нафари ҳам ушбу кўп қаватли уйлардан харид қилган. Аммо аксарият уй эгалари эшик ва дераза ромидан тортиб, хона ичидаги пардозлаш ишларигача ўзлари бажарганини айтмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Гапнинг индаллосини айтганда, янги қурилган уйлар яшашга тайёр бўлмаган ҳолда сотилмоқда.

    4 октябрь куни «Дарё» мухбири билан воқеа жойида бўлиб, вазиятдан хабар топган Қарши шаҳар ҳокими ўринбосари Улуғбек Авазов қурувчи Дилмурод Ўтагановга хато қилганини, мазкур хато бадали оғир бўлишини айтди. Уйни сотишни бекор қилувчи қарор чиқаришларини билдирди. Мурожаатчилар муаммосини ечиш учун муҳлат берди. Аммо белгиланган муддатда мурожаатчилар муаммоси ҳал этилмади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Яна бир уй харидори Бекзод Бердиевнинг шикоят қилишича, икки хонали уй 180 миллион сўмга баҳоланиб, 2017 йил 2 август куни у билан шартнома тузилган.

    — Орадан икки йилдан кўп вақт ўтса-да, уйдан дарак йўқ, — дейди Бекзод Бердиев. — Мендан уйнинг дастлабки бадал тўлови сифатида 53 миллион сўм пул олган қурилиш ташкилоти раҳбари Дилмурод Ўтагановни излаб тополмайман. Қочиб юрибди.

    Бекзод Бердиевнинг тахминича, унга аталган уй ҳам аллақачон ўз харидорини топган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бекзод Бердиевга сотилган уй ҳеч кимга берилгани йўқ, — дейди Дилмурод Ўтаганов. — Фақат ҳужжат қилиб беролмаяпман, холос. Боиси ундан олинган нақд 53 миллион сўмни банкка топширмаганман ва қурилиш ишларига сарфлаганман. Бугунги кунга келиб эса ўша пулни банкка харидор Бекзод Бердиев номидан топширолмаяпман.

    Уй сотиб оламан деб чув тушган яна бир мурожаатчи Нуриддин Ибрагимов ҳам 2018 йили «Шовот махсус қурилиш бино» МЧЖ га 36 миллион 600 минг сўм тўлаганлигини, ўшандан буён на уй ва на пулдан дарак бўлмаганидан нолимоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Журналистик кузатувларимиз давомида аниқланишича, мазкур кўп қаватли уйдаги хонадонлар нархида катта тафовут бор. 2 хонали уй харидорлар — Исмадиёр Ражабов ҳамда Бекзод Бердиевга ҳар хил нархларда таклиф қилинган. Нега?

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Уй харидорларининг шикоятини ўрганиш чоғи уларнинг мутасадди ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилганликларини эшитдик. Мурожаатчилар ҳар гапнинг бирида шаҳар ҳамда республика прокуратурасига такрор-такрор мурожаат қилишгани, аммо прокуратура вазиятни кўра-била туриб сукут сақлаганини айтмоқда. Мурожаатчилар сўрови етти ойлаб чўзилиши ва прокуратура вакилларининг «сукути» сабабини билиш мақсадида вилоят прокуратураси билан боғландик. Вилоят прокуратурасида ахборот хизмати масъули ўзгарганини айтган навбатчи мурожаатимиз ҳақида масъулга хабар бериши, масъул тез орада биз билан боғланишини айтган бўлса-да, ҳеч ким биз билан алоқага чиқмади.

    «Дарё» Қашқадарё вилоят прокуратурасидан садо чиқишини кутади.

    07.10.2019, 10:34   Изоҳ (0)   27932
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда фуқаронинг «ишқий саҳналари»ни тарқатмаслик учун бир гуруҳ шахслар 50 минг доллар талаб қилди

    07.10.2019, 10:19

    Косон тумани ҳокимлиги Damas ҳайдовчилари пахтага одам ташишга мажбурлангани тўғрисидаги хабарга муносабат билдирди

    07.10.2019, 10:01

    Ўзбекистон йўловчи вагонлари парки 5 йил ичида 80 фоизгача янгиланади

    07.10.2019, 08:22

    Бухорода болалар пахта даласига кимнинг қистови билан чиққанди? Улар «саҳналаштирилган уйдирма» иштирокчисига айландими?

    06.10.2019, 18:32

    ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари кексалар ҳолидан хабар олди

    06.10.2019, 17:30

    Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқи раиси: «Савдога халақит берувчи исталган турдаги тўсиқларни аниқлаб бартараф қилиш шарт»

    06.10.2019, 17:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.