• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Косон тумани ҳокимлиги Damas ҳайдовчилари пахтага одам ташишга мажбурлангани тўғрисидаги хабарга муносабат билдирди

    Аввалроқ, «Қашқадарёда Damas ҳайдовчиларининг ҳужжати олиб қўйилиб, пахтага одам ташишга мажбур қилингани айтилмоқда» сарлавҳа остида мақола эълон қилинганди. Мақолада Косон туман ЙПХ инспекторлари ҳайдовчиларнинг ҳужжатини олиб қўйиб, ҳар куни пахтага бепул ҳашарчи ташишга мажбур қилингани ҳақида сўз борганди. Мақолага Косон туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича, пахтага ҳашарчи ташиш учун 77 та автобус жалб қилинган. Таъкидланишича, ҳашарчи ташишга хизмат қилаётган 77 та автобусларга хизмат ҳақи тўланади.

    Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг муносабатида шундай дейилади: «...мақолада айтилган 44 та Damas автомобиллари ҳайдовчиларининг ҳеч бири йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими инспекторлари томонидан тўхтатилмаган ва улар меҳнатидан фойдаланилмаган».

    Шунингдек, мақолада Қаршидан Косонга қатновчи Damas ҳайдовчиларининг 50—60 фоизида автомобилининг техник паспорти йўқлиги ва ЙПХ ходимлари олиб қўйганлиги ҳам айтилади. Аммо бу кўрсаткичдаги йўловчи ташувчи ҳайдовчиларнинг техник паспорти аслида мавжуд эмас. Уларнинг кўп ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланмоқда. Ўтказилган «рейд»ларда бундай ҳолатлар тўлиқ исботланган ва ноқонуний йўловчи ташиш билан шуғулланган ҳайдовчиларга тегишли чоралар кўрилган.

    «Қарши—Косон» йўналишида ҳаракатланувчи 44 та Damas автомобилларининг 50—60 фоизида техник паспорт йўқ дейилмоқда. ЙПХ инспекторлари томонидан ўтказилган «рейд»ларда бу ўз исботини ҳам топган. Шундай бўлса-да, техник паспортсиз ҳаракатланаётган автомобилларга ноқонуний одам ташигани учун жарима қўлланиб, яна ўз фаолиятини юритишга қўйиб берилган. Ўз-ўзидан 50—60 фоизни ташкил қилувчи «дамасчилар» автомобилининг техник паспортисиз қандай ҳаракатланмоқда деган савол туғилади.

    Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича, ЙПХ инспектори Акром Авазов ҳайдовчи Мурод Тўхтаевнинг Damas’и ҳужжатини олганини рад этиб, сўзига жавоб беришини ҳам айтибди.

    «Мен пахта мавсуми бошлангандан бери ҳеч бир Damas ҳайдовчисини тўхтатганим йўқ. Чунки менга ҳашарчи ташиш билан шуғулланаётган автобусларни назорат қилиш топширилган. Агар кимнингдир техник паспортини олган бўлсам, албатта, сўзимга жавоб бераман. Лекин менда Мардон Тўхтаев исмли ҳайдовчининг ҳеч қандай техник паспорти йўқ», — дейди Акром Авазов.

    Косон туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Шуҳрат Холматов «Дарё» мухбири билан суҳбати давомида «Агар англашилмовчилик сабаб ходимларимиз кимнингдир ҳужжатини олган бўлса, бугуноқ қайтариб берамиз», — деган. Муносабатда ёзилишича, «ГАИ»лар бошлиғи айтган гапидан қайтибди.

    «Биз жорий йилнинг 10 сентябрида туман ҳудудида ‘Пахта—2019’ мавсумида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йиғилиш ўтказганмиз. Йиғилишда пахтага ҳашарчи ташишда автобуслардан фойдаланиш ҳақида бир қарорга келинган. Агар Damas ҳайдовчиларида ҳам ҳашарчи ташиш истаги бўлса, уларга хизмати учун ҳақ тўланишини тушунтирганмиз. Бироқ ҳеч бир ҳайдовчининг техник паспортини олиб пахтага бепул одам ташишга мажбурланмаган. Қизиқ томони шундаки, бизда автобуслар сони етарли бўлгани учун Damas’лар кучидан фойдаланишга эҳтиёж мавжуд эмас», — дейди Шуҳрат Холматов.

    6 октябрь куни «Дарё» мухбири билан телефон орқали мулоқот қилган Мардон Тўхтаевнинг айтишича, ЙПХ ходими Акром Авазов журналист ушбу масалани суриштира бошлагач, 5 октябрь куни кундузи соат 10:00 да ҳужжатини қайтариб берган. Аммо 6 октябрь куни яна ҳашарчиларни манзилга элтишни сўраган.

    Мардон Тўхтаевнинг билдиришича, у ЙПХ инспектори Акром Авазов топшириғи билан туманнинг Бойғунди қишлоғидан туман марказига қадар 6 нафар ҳашарчи аёлни бепул етказиб қўйган.

    «Агар Акром Авазовнинг топшириғини бажарсам, етти нафар йўловчи олсам ҳам индамайди-да. Бўлмаса, 7 нафар йўловчи олган пайтларимиз тўхтатиб ‘гаранг қилишади’ », — дейди Мардон Тўхтаев.

    Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича, Қаршидан Косонга қатновчи Damas’лар фаолиятини назорат қилувчи «Насаф аудио-видео» МЧЖ иш юритувчиси Мавжуда Уваева туман ҳокимлигида 10 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда иштирок этмаган. Шу боисдан ҳам йиғилишдаги гапларни бошқача талқин қилган.

    Мавзуга доир: Қашқадарёда Damas ҳайдовчиларининг ҳужжати олиб қўйилиб, пахтага одам ташишга мажбур қилингани айтилмоқда

    Косон туман ҳокимлиги ахборот хизматининг тезкор муносабати таҳсинга лойиқ, албатта. Бироқ хизмат вакилларининг масала моҳиятини чуқур англаб етмасдан кўриниб турган далилларни инкор этиши инсофданмас. Ҳокимлик ахборот хизмати масъулларининг шошгани ҳайдовчилар исм-шарифини чалкаштириш ва мақолада ЙПХ инспекторлари томонидан олиб қўйилгани айтилган техник паспортни йўловчи ташиш учун рухсатнома — лицензия билан адаштиргани ҳам исботлаб турибди.

    07.10.2019, 10:01   Изоҳ (0)   27724
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон йўловчи вагонлари парки 5 йил ичида 80 фоизгача янгиланади

    07.10.2019, 08:22

    Бухорода болалар пахта даласига кимнинг қистови билан чиққанди? Улар «саҳналаштирилган уйдирма» иштирокчисига айландими?

    06.10.2019, 18:32

    ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари кексалар ҳолидан хабар олди

    06.10.2019, 17:30

    Туркия савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқи раиси: «Савдога халақит берувчи исталган турдаги тўсиқларни аниқлаб бартараф қилиш шарт»

    06.10.2019, 17:27

    ИИВ Малака ошириш институти ўқитувчилари 32-мактабга 150 дан ортиқ китоб туҳфа қилди

    06.10.2019, 16:57

    Қашқадарёда маҳсулотларни Европага экспорт қилувчи марказ иш бошлади

    06.10.2019, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.