Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси товламачилик йўли билан 50 минг АҚШ долларини ишлаб олишга уринган бир гуруҳ шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда департамент матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Маълум бўлишича, бир гуруҳ шахслар Б.С. исмли фуқаронинг бир аёл билан ишқий муносабатда бўлган ҳолатини видеога олишга муваффақ бўлган. Улар Б.С.дан бу видео тарқаб кетмаслиги учун 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Жабрланувчи томонидан товламачиларга белгиланган сумма топширилаётган вақтда улар ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)