Озарбайжоннинг Давлат хизмати ва Ижтимоий инновациялар бўйича давлат агентлиги ҳамда Ўзбекистон Давлат хизматлари агентлиги ўртасида «Давлат хизматлари марказларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув» меморандуми имзоланди. Бу ҳақда «Дарё»га агентлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳамкорликнинг асосий вазифаси марказ ходимлари малакасини ошириш, хизматлар кўрсатиш жараёни ва бошқа тегишли йўналишлар бўйича тренингларни ташкил этиш, «АСАН сервиcе»да Озарбайжон ва Ўзбекистонда тажриба алмашиш учун ўқув ташрифини ташкил этиш, давлат хизматларини кўрсатишдаги долзарб муаммолар ва уларни бартараф этишда иборат.
«2019 йилнинг январида Озарбайжон Давлат хизмати ва ижтимоий инновациялар бўйича давлат агентлиги аппарати бошлиғи Азад Жафарли бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрган ва Ўзбекистон давлат хизматлари миллий тизимини ташкил этиш тажрибаси, Давлат хизматлари марказлари фаолияти билан танишган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)