Тошкент шаҳар ИИББ муқим яшаш жойи бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида истиқомат қилувчилар учун йога машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Машғулотга қизиқиш билдирган марказда яшовчилар ҳовлига чиқиб, мураббийга диққат билан қулоқ солди ва унинг ортидан барча ҳаракатларни такрорлади.
«Мазкур машғулотларни ўтаган волонтёр йога билан шуғулланиш бу ерда бўлиб турган кишиларнинг ижтимоий мослашуви ва ҳаёт тарзини ўзгартиришга хизмат қилишига ишончи комил», — дейилади ИИББ хабарида.
Изоҳ (0)