Ўзбекистонда барча давлат идоралари ва ташкилотлари, жумладан, ҳуқуқ-тартибот органларига ҳам, веб-сайтларни ишга тушириш мажбурияти юкланади. Бу Президентнинг жорий йил 4 октябрда имзоланган қарорида кўзда тутилган, дея хабар беради «Gazeta.uz».
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига расмий давлат сайтига талабларни янгилаш, шунингдек, интернетда барча республика давлат идоралари, жумладан, ҳуқуқ-тартибот органлари сайтлари мавжудлиги ва фаолият кўрсатаётганлигини инвентаризация қилиш топширилди.
Инвентаризация натижалари Вазирлар Маҳкамасига янги давлат сайтларини яратиш, мавжудларини эса уларга қўйиладиган талаблардан келиб чиқиб янгилаш учун чоралар кўриш мақсадида тақдим этилади.
Изоҳ (0)