Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг ‘Давлат тили ҳақидаъги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар беради ЎзА.
Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг пухта тайёргарлик асосида, юқори савияда ўтказиш лозимлиги белгиланди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги барча шаҳар ва туманларда байрам тадбирлари ташкил этилади; умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўзбек тили мавзусида иншолар танловини ўтказилади; мамлакатдаги театрлар ва кинотеатрларда, маданият саройларида буюк алломалар ҳақидаги спектакллар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойишини ташкил этилади.
Бундан ташқари, «Ўзбек тили тараққиёти ва халқаро ҳамкорлик масалалари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳамда «Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалалари» мавзусида республика конференцияси ўтказилади.
Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналарида ўзбек тилига бағишланган байрам тадбирларини ўтказиш ва «Ўзбек тилининг дўстлари» клублари тузиладиган бўлди.
Шунингдек, ҳудудларда тил байрамига бағишланган адабий-маърифий кечалар ҳамда янги китоблар тақдимоти амалга оширилади.
Изоҳ (0)