• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев жамоатчилик назорати ва фуқароларнинг фаоллигини оширишга доир қарорни имзолади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгаришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон Адлия вазирлигининг қуйидаги тартибни ўрнатиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди, унга мувофиқ ишлаб чиқувчи-ташкилотлар томонидан Ўзбекистоннинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштириладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш натижалари Адлия вазирлигига (ҳуқуқий экспертиза учун) ва Вазирлар Маҳкамасига (кўриб чиқиш учун) киритилади. Бунда қоида тариқасида келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилиши мажбурийдир.

    Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонунини қайта кўриб чиқиш тавсия этилди. Бунда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилади:

    • халқаро амалиётда кенг тарқалган жамоатчилик назоратининг таъсирчан шаклларини жорий этиш;
    • жамоатчилик назорати шаклларини амалга ошириш механизмларини батафсил регламентация қилиш, уларни амалиётда самарали қўллаш;
    • давлат органлари ва ташкилотлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолияти, тегишли соҳалардаги ишларнинг ҳолатини яхшилашда уларнинг роли ва самарали иштироки масалалари.
    Ўзбекистон Президенти Администрацияси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Президентининг Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва молиялаштиришни кўзда тутувчи қарори лойиҳасини киритади. Унда қуйидагилар назарда тутилади:
    • институт томонидан ҳар йили Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ҳолати ва уни ривожлантириш тенденциялари тўғрисидаги маърузани Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашининг кўриб чиқиши учун киритиш ва шундан кейин Ўзбекистон Президентига ахборот бериш;
    • институт томонидан фуқаролик жамияти ривожланишини, жамият институтларининг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик даражасини, шунингдек, уларнинг мамлакатни социал-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан ривожлантиришга, шу жумладан, 2030 йилгача бўлган даврда БМТнинг Барқарор тараққиёт мақсадларини амалга ошириш доирасида қўшган ҳиссасини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
    • 2020 йил 1 январдан бошлаб республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан 3 бараваригача, вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 1 бараваригача пасайтирилади;
    • 2020 йил январдан бошлаб фаолиятини туман (шаҳар), шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
    Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга давлат грантлари, субсидиялар ва ижтимоий буюртма шаклидаги маблағлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, шунингдек, туман ва шаҳарлар бюджетларининг харажатларига қўшилади.

    Молия вазирлиги бир ой муддатда мазкур банднинг талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистоннинг «Бюджет кодекси»га ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

    Белгиланишича, республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда, улар фаолиятини молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, ушбу орган ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан мажбурий тартибда уларнинг веб-сайтлари яратилади.

    Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда:

    • давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқади ва тақдим этади;
    • Интернет тармоғида республиканинг барча давлат органлари ва ташкилотларининг, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг веб-сайтлари мавжудлиги ва фаолият юритишини инвентаризациядан ўтказади.
    Инвентаризация натижалари веб-сайтларга нисбатан янги талабларни инобатга олган ҳолда кейинчалик давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги веб-сайтларини яратиш ва амалдагиларини модернизация қилиш бўйича чоралар кўриш учун икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон» телеканалида фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни кенг кўламда тушунтириш ва тарғиб қилишга, аҳолини ташвишга солаётган долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун олимлар, социологлар, тадқиқотчилар, экспертлар, жамоат арбоблари, хотин-қизлар, ёшлар ва фуқаролар иштирокида доимий фаолият юритувчи «мунозара майдончаси»ни ташкил этишга қаратилган телекўрсатувлар туркумини тайёрлаш ва намойиш этишни назарда тутувчи «Жамоатчилик фикри» таҳририятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

    Белгилаб қўйилишича, «Жамоатчилик фикри» таҳририятини молиялаштириш Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек, Давлат бюджетидан телерадиокомпанияга ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

    Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси икки ҳафта муддатда марказий давлат телеканалларида мамлакатнинг социал-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ҳаётига оид энг муҳим масалаларни муҳокама қилиш мақсадида доимий асосда махсус телекўрсатувлар (жамоатчилик мунозаралари) ташкил этилишини таъминлайди.

    Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилади, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва шаклланган миллий ҳуқуқни қўллаш амалиёти асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонунчиликни кодлаштириш ва тизимлаштириш унинг асосий вазифаси этиб белгиланади.

    Ишчи гуруҳ 2020 йил 1 февралга қадар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги кодекси лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

    Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан биргаликда 2019—2020-ўқув йилидан бошлаб тўлов асосида нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини мунтазам равишда ташкил этади.

    Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан белгиланган тартибда келишилган қуйидаги лойиҳаларни Президенти Администрациясига киритади:

    • Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши тўғрисидаги низом;
    • Давлат ишларини бошқаришда фуқаролар иштирокининг халқаро стандартларини республикада жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.

    05.10.2019, 11:32   Изоҳ (0)   32285
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Божхона ва ДХХ ходимлари Фарғонада 516 минг долларни ноқонуний олиб чиқишга уринган шахсни қўлга олди

    05.10.2019, 11:11

    Тошкент—Истанбул йўналишидаги самолётнинг учиш вақти кечиктирилди

    05.10.2019, 10:49

    Бирлашган Араб Амирликлари Навоийда 100 мВт қувватли қуёш электр станциясини қуради

    05.10.2019, 10:06

    Комил Алламжонов матбуот хизматлари фаолиятини танқид қилди

    05.10.2019, 09:04

    Қозоғистонда қурилаётган уйлардан бирида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

    05.10.2019, 08:25

    Шавкат Мирзиёев: Иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидаги барқарорлик — аҳолининг ҳаётдан рози бўлишини таъминловчи муҳим омил

    05.10.2019, 07:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Варикоз муаммоси: касалликни олдини олиш ва даволаш бўйича флеболог тавсиялари

    Аёллар саҳифаси | 11 август, 20:35

    “Россия ва АҚШ саммитидан қатъи назар, Украинага қурол-яроғ етказиб бериш давом этади” — НАТО бош котиби

    Дунё | 11 август, 20:21

    Болага зарар етказмасин: мактаб сумкасини қандай танлаш керак? 

    Маслаҳатлар | 11 август, 19:55

    Қорақалпоғистонда фуқаро ҳаракатдаги машина устида рақсга тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 19:40

    Трамп Обама ва Бушларнинг портретларини Оқ уйнинг ёпиқ қисмига кўчирди

    Дунё | 11 август, 19:28

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

    Реклама | 11 август, 18:00

    Ўзбекистондаги барча корхона ва ташкилотлар сони маълум қилинди

    Иқтисодиёт | 11 август, 19:15

    Родриго “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин — Романо

    Спорт | 11 август, 19:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.