Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбатда Шавкат Мирзиёев 67 ёшга тўлган Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва муваффақият тилади.
Шунингдек, давлат раҳбарлари ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилиб, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашган.
Изоҳ (0)